Учта Қозоғистон жамоаси Европа кубоги гуруҳига киришга интилмоқда. Ушбу жамоалар орасида Костанайнинг «Тобол» клуби ҳам бор. «Фарғона» ахборот агентлигининг махсус мухбири Александр Троицкий жамоанинг янги бош директори Андрей Канчельскис билан суҳбатлашди, у жамоа ва Марказий Осиё футбол футболчилари ҳақида сўз юритди.
- «Тобол»нинг Конференциялар лигасидаги муваффақиятли ўйини билан табриклаймиз. Шунга қарамай, уй учрашувида «Дерри Cити» (1: 0) устидан қозонилган ғалаба ўта камторона бўлмадими?
- Ҳаммаси бирданига бўлмайди. Рақиб ғалаба қозонишни хоҳлайди, шунинг учун ҳам у қаршилик кўрсатади. Нима бўлгандаям, бу ғалаба — мухлислар учун, шаҳар учун улкан байрам. Мухлислар қониққан, жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга келишди. Шу жумладан шаҳар маъмурияти ҳам. Ҳаммага рахмат. Биз кучли жангда ён бермадик. «Дерри Cити» жамоаси — жисмоний жиҳатдан тайёр бўлган жамоа, бу маънода биз шимолий ирландияликларга бўш келмадик, аммо индивидуал маҳоратда биз улардан устун эдик. Бу ўйинда ғолиб чиқдик. Албатта, улар кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Аммо бу футбол: озгина омадсизлик ҳам бўлиб туради. Ҳаммаси жойида.
- Жавоб ўйинидан нималарни кутяпсиз?
- Энди биз «Қайрат»га қарши курашга тайёрланмоқдамиз. Айни пайтда бу асосий масала. «Дерри Сити» билан жавоб ўйинига тайёргарлик Олмаотага боргандан кейин бошланади. Қадам ба қадам. Жавоб матчи Ирландиянинг Дублинида бўлиб ўтади, зеро «Дерри Cити» стадионида лицензия ололмаган. Ишончим комилки, Дублиндаги стадион шароити яхши. Мен «Базель» билан ўйин олдидан гапиргандим, яна такрорлайман: ҳар қандай жамоага қарши ўйинга тайёр туриш керак. Бундай зич жадвалда юқори техника билан ўйнаётган йигитларимдан миннатдорман. Асосийси курашда ён бермаслик керак. «Дерри Сити»нинг классик Британия услуби — кураш, танлов, кўплаб тўп етказиб беришга уринишларини унутмаслигимиз керак. Жанг қилиш ва охиригача ўйнаш уларнинг қонига сингиб кетган.
- Айтишларича, «Тобол» да ўйинчилар ва мураббийларга мукофот пули тўланмаётган экан.
- Ким айтяпди? Матбуот ёзяптими? Ҳамма нарсага ишониш ярамайди. Ҳар доим таваккалчилик, миш-мишлар бўлиши табиий. Клубда ҳаммаси яхши. Муаммо йўқ. Ким нима ёзаётган бўлса, марҳамат келсин, раҳбарият, футболчилар, мураббийлар билан шахсан гаплашсин. Жамоада атмосферани ўйиндан ва натижаларни кўриш мумкин. Бюджетда ёзилган, тўланиши керак бўлган ҳамма нарса тўлиқ бажариляпти. Ўзим футбол ўйнаганман, муаммолар пайдо бўлса бун. Дарров биламан. Барчанинг оилалари, фарзандлари бор. Агар сиз мен қандай бош директор бўлганимни билмоқчи бўлсангиз, Новотроитскнинг «Носта»си билан қизиқиб кўринг. У ерда мен билан боғлиқ муаммо ва ҳафагарчиликлар бўлмаган.
- «Тобол»га келганингизда россиялик инсайдерлар янги «Астана» ташкил этиш учун пул тикишга тайёр янги спонсорлар командага келгани ҳақида ёзишганди. Шу ростми?
- Илоҳим, шундай бўлсин. Шубҳасиз яхши, одобли, ақлли, нуфузли одамлар келиб қўшилди. Шунинг учун умид қиламанки, ҳамма нарса яхши бўлади. Баъзи бир миш-мишлар, баъзи суҳбатлар доим молияга бориб тақалади. Бундан ташқари, одамлар янги. Ҳамма жойда шундай. Айни пайтда ишлар қизғин. Мен бу мавзу ҳақида умуман гапирмоқчи эмасман. Мен учун энг муҳими — спорт билан боғлиқ нарсалар.
- Келинг, футболга қайтайлик. «Тобол»дан ташқари, бошқа қозоқ жамоалари ҳам Европа кубогларини ўйнашади. Уларни кузатиб боряпсизми?
- Албатта. Гарчи чемпионатда рақиб бўлсакда, мен шахсан бошқа жамоалар ҳақида ташвишланаман. Айтайлик, Сергей Куленко «Ақтобе»да ишлайди, мен уни яхши биламан. У Туланинг «Арсенал» клубини оёққа тургизганди. «Астана»да кўплаб танишларим бор. Қандай ташвишланмаслик мумкин?
Қандай бўлмасин, Европа мусобақаларида жамоаларнинг иштироки Қозоғистон футболини ривожлантириш, мамлакатдаги болалар футболини оммалаштириш учун катта плюс ҳисобланади. Қанча кўп жамоалар халқаро миқёсда ўйнашади, шунда яхши. Яхши ўйинчиларга эга хорижий жамоалар Қозоғистонга келишмоқда. Финларнинг «Хонта»си Костанайга келди, хўш нима бўпти? Унда финларнинг фахрий ўйинчиси, ЦСКА нинг зўр ўйинчиси Роман Еременко бор. Буж уда зўрку. «Базел» келди. Бу ерда гаплашадиган ҳеч нарса йўқ — бу донгдор ном, бу жуда катта халқаро тажрибага эга бўлган жамоа. Кўп ўтмай «Аякс» Остонага келиши мумкин — бу жуда катта гап.
- Сиз келажакда Марказий Осиё футболчилари билан шартнома қилишни ўйлаб кўрасизми? Дейлик «Навбаҳор»дан?
- Ҳозир трансфер ойнаси ёпиқ. Аммо паспортидан қатъи назар, биз номзодларни ҳаммасини кўриб чиқамиз. Номзод хоҳ ўзбек, хоҳ рус, хоҳ француз ёки украин бўлсин, бизга барибир. Ҳеч қандай имтиёз йўқ. Мен жамоага келган пайтимни эслайман, улар фақат россияликларга имзо чекишимни айтишганди. Ҳозирча бирор россиялик номзод билан шартнома имзоламадик. Мураббийлар талабларига жавоб берадиган футболчига муҳтожмиз. Футболда миллат тушунчаси бўлмайди. Майдонга фақат мард тушади.
- Мен Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон футбол бозорига кам эътибор берилаётганини назарда тутгандим.
- Ҳа, бу вазият билан «Навбаҳор»да бўлганимдан бери танишман. Бу йўналиш албатта оқсаяпти. Ростини айтганда, ушбу бозор билан маҳкам ишлайдиган яхши агентликлар керак. Улар жуда оз ва деярли йўқ. Баъзан кичик агентлар ишлайди, лекин мен кўпроқ маълумот бўлишини хоҳлардим. Шунга қарамай, бизга ёрдам бераётган одамлар бор. Барча номзодларни кўриб чиқамиз.
Рости, ўзим ҳам Марказий Осиё бозорини тарғиб қилишга ҳаракат қиляпман. Масалан, Аббос Файзуллаев. Мен шахсан уни «Локомотив» билан боғлиқ бўлган кишига тавсия қилдим. Бу иш баҳорда, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан олдин бўлганди. Унга ушбу ўйинчини билишимни айтдим. Клуб раҳбариятига маълумот етиб бормиди, йўқми, буни билмайман. ЦСКАга етиб боргани аниқ. Умуман олганда, Ўзбекистондаги ҳар бир клубда РПЛда ўйнай оладиган футболчилар бор. Аммо Россияда бу бозорга қизиқишмайди. Бу катта муаммо, менимча.
- У ҳолда мен ҳам битта ўйинчини маслаҳат бераман. Тожикистонлик Эҳсон Панжшанбе, уни «Навбаҳор» клубидан биласиз. Бундан менга ҳеч қандай «манфаат» керакмас. Мен агент ҳам, скаут ҳам эмасман.
- Тавсияларга қулоқ соламан. Аммо мен принципларга риоя қиламан. Мен таниш-билишчилик орқали ҳеч қачон ҳеч кимни олмайман. Шунинг учун мен кўпчиликка ёқмайман. Футболчи клуб даражасидаги мос келса, бажонидил. Кўриб чиқамиз. Маълумот учун раҳмат. Ўзбекистонда нималар бўляпти? «Навбаҳор» ўз уйида «Пахтакор»га ютқаздими?
- Ҳа. 1: 2 ҳисобига ютқазди
- Агар «Навбаҳор» да ишлаганимда бизга ҳам шунча пул ажратишганида эди, биз ҳам чемпионлик учун бемалол «Пахтакор» билан беллашган бўлардик.
- Ўзбек футболини кузатиб борасизми?
- Албатта. Мен спорт инфратузилмасига сармоя киритишаётганидан хурсандман. Бу ёшлар, ўсмирлар футболини ривожлантириш учун жуда муҳим. «Навбаҳор» мухлисларига мендан алангали салом. Улар қизиққон йигитлар.
-
23 Декабрь23.12Кийиниш хонасидаги ресторандан тортиб, тартиббузарлар учун ҳозиру-нозир зиндонга қадарАлишер Никимбаев — Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати теварагида кечган воқеалар ҳақида
-
22 Октябрь22.10Сургундаги воизТаъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?
-
27 Август27.08Нафас олиш ҳозирча мумкинТолиблар аёлларга нисбатан ҳижоб мажбурийлиги ва бир қатор тақиқларни қонун билан мустаҳкамлади
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
15 Август15.08«Толиблар футболни тушунишмайди»Афғон клубининг ОФК Чақирув лигасидаги истиқболлари ҳақида
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида