Бу йил фарғоналик машҳур археолог, тарих фанлари номзоди Геннадий Иванов 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Йўқ, гап унинг ёшида эмас, балки ўз касбига бахшида қилган умри ҳақида кетмоқда. Иванов ёшлигидан бутун ҳаётини археологияни ўрганиш, ишлаш ва ўқитишга бағишлади. Қувалик бу инсон айнан ўз юртида мартабага эришди, у ерда бир нечта ажойиб илмий кашфиётлар қилди ва ноёб артефактларни топди.
Ишдаги хусусиятлари. Канцелярия тили билан айтганда электрон почта орқали «қизиқарли ҳужжат» деб белгиланган хат келди. Афтидан, бу расмиятчиликда нима ҳақида гап бўлиши мумкин: мен фалончи, фалон-фалон жойда, фалон муддатгача ишлаганман. Аслида шундай, токи ўсмир ҳақида сўз кетаётганини билмагунингизга қадар…Бироқ, оддий жумладар ортида ажойиб меҳнат биографияси ва келажакдаги касбга бўлган муҳаббат яшириниб турарди.
Пафосга йўймангда, шунчаки ўқинг: «Геннадий Иванов 1951 йилда туғилган, 1964 йилдан 1967 йилгача Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Қува археология гуруҳида лаборант бўлган». Қайд этилишича, Иванов дала тадқиқотларида қатнашиб, археологик қазишмаларни олиб бориш, археологик материалларни қайд этиш ва уларни қайта ишлаш усулларини муваффақиятли ўзлаштирган. Фаолият даврида ўзини ташаббускор ва интизомли қилиб кўрсатган, – дея шоҳидлик берган ярим аср аввал Ивановни университетнинг археология бўлимига киришни тавсия қиларкан Фанлар академияси Археология институти директори ўринбосари Аҳмадали Асқаров ва Қува отряди раҳбари Вера Булатова.
Археология билан танишув
Аммо бу нуфузли йўлланмасиз ҳам Фарғона водийсининг бой тарихий ўтмишга эга Қува шаҳридаги мактаблардан бирининг битирувчиси учун бошқа чора йўқ эди. Йигит почта ходими бўлмиш онасининг тошкентлик археологларни уйга таклиф қилган куниёқ бир қарорга келади. Улар раҳбариятни ўша пайтда Қувада ягона бўлган меҳмонхона хонасини зудлик билан бўшатиш қўйишларини сўрашганидан хабардор қилиш ниятида телеграмма жўнатиш учун почта бўлимига келишган. Турган гап, эски қабристонда олиб борилган қазишмалардан топилган ашьёлар тўла рюкзаклар меҳмонхона ходимларини чўчитиб юборган. Одамлар таъбири билан айтганда, бу — ёмон нарса аломати бўлган: турар-жой дераза токчаларидан одамларнинг суяклари жой олса, нималар бўлишини ҳеч қачон билмайсиз ...
На онаси, на Гена ўтмиш қолдиқларидан қўрқишди. Билакс, бола узоқ ўтмиш ашьёларини томоша қилиш, археологлар ҳикояларини тинглашдан ҳайратга тушганди. Шундай қилиб, ўн уч ёшли ўсмир, мактаб таътилида, кутилмаган меҳмонлар билан биринчи экспедицияга чиқди. У ерда романтика кам эди, бола қуёшда қовурилди, чанг ютди ва машаққатли меҳнат билан танишди. Гена қониқмаслик борасида нарсанидир тушунди: отряд қазишма билан банд бўлганда, ер қаъридан қазиб олинган ўтмиш парчасини эҳтиёткорлик билан тозалаш ўрнига, бола тамадди учун пиёз ва картошкани тозалаши керак эди. Мана энди, йиллар ўтиб, Иванов тажрибали мутахассис бўлгач, бир нарсага ишонч ҳосил қилди: археологияда салбий натижалар бўлмайди, ҳар қандай натижа — самаралидир. У шундай дейди:
«Агар сиз қидираётган нарса маълум бир жойда топилмаса, демак у ерда бўлмаслиги керак эди! Аммо бу ҳам янги версиялар, маршрутлар, йўналишларни туғдирадиган ўзига хос кашфиётдир».
Ҳозирда машҳур археолог, тарих фанлари номзоди Геннадий Петрович Ивановнинг тан олишича, у ёшлигида романтикага берилмаган, уни «архаик» гўзал сўзи эмас, балки уларнинг орқасида турган ҳамма нарсалар ўзига жалб қилган. Ишнинг ўзи машаққатли, кўп қиррали ва қийин, жисмоний, вақтчалик, молиявий харажатлар, амалга ошмаган умидлар ва ҳисоб-китобларга қарамай, узоқ, баъзан самарасиз якун топади. Шунинг учун, у ҳавас қилса, ўрнак олса арзигулик қатъиятликни кўрсата олган.
Гена Ленинград давлат университети остонасидан ҳадлаганда ўша йили археология бўлимининг битта ўрнига етмиш нафар абитуриент ҳужжат топширганидан ҳайратланган эди. У етарлича балл тўплолмагач, ўксинмади. Кечки бўлимга киритишди, буям ёмон натижа эмас. Энди у ўқиб, ишлайди. Бу ерда яна бир ишкаллик пайдо бщлди: армияга чақирилгунга қадар олти ой бор, уни қурилиш ишларига ҳам олишмади...
Кувалик Алфраганус
Армиянинг икки йили деярли сезилмай ўтди ва уни кўп нарсаларни ўргатди. Аммо биринчи курсдан бошлаб талабалик ҳаётини қайтадан бошлашга тўғри келди, чунки у май ойида имтиҳон топширишга улгурмай хизматга жўнаб кетганди, аммо иккинчи курсда Иванов ҳарбий бурчини бажаргани учун уни кундузги бўлимга ўтказишди.
Ленинград, Эрмитаж... Мана ҳаёт! Қолаверса, жаҳонга машҳур музей ходимларининг айримларини аввалги экспедициялардан биларди. Йўқ, жонажон Ўзбекистони уни қўйиб юбормасди. Дипломли мутахассис бўлиб юртига қайтгач, Фарғона вилояти ўлкашунослик музейида иш бошлади, илмий ходимдан директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари даражасига кўтарилди.
У музейнинг кундалик ҳаётини севимли археологияси билан муваффақиятли уйғунлаштириб, узоқ йиллар давомида Фарғона водийсидаги олтита қабристон ва ўнта аҳоли пунктида музейнинг археологик қазишмаларига раҳбарлик қилди, бронза давридан то ўрта асрларгача бўлган ёдгорликларни топди.
Ўтган асрнинг 70-йиллари охирига келиб, қўшимча карт-бланш пайдо бўлди — мустақил қазишмалар олиб боришига рухсат беришди. Илгари, Эрмитаждаги эски ҳамкасблари билан мулоқотда бўлганида, сатҳни, теодолитни қандай бошқаришни, майдонни режалаштиришни ва оддий бир қарашда археологиядан узоқ бўлган, лекин аслида жуда муҳим ва зарур бўлган бошқа нозик нарсаларни ўрганганди. Бюджетда пул йўқлиги сабаб, тупроқ қазиш ғояларини амалга ошириш учун у баъзан оддий қазувчига айланди. Тўпланган экспонатлар Геннадий Петровичга 90-йилларнинг оғирлигига қарамай, музейда Фарғона водийси тарихига оид янги кўргазма яратишга имкон берди, бу кўргазма ҳанузгача мамлакатдаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади.
1996 йили Фарғона вилояти ҳокими археологик тадқиқотлар учун маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиб, қазиш ишларини Ивановга топширади. Қува ўтган асрдан бери бир неча бор ноёб топилмаларни тақдим этганди. Шунга қарамай, Европада Алфраганус номи билан машҳур бўлган, Марв, Қоҳира ва Бағдод халифаларига хизмат қилган ўрта аср астрономи ва математиги Абул-Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал Фарғонийнинг қаерда туғилганига оид савол мутахассисларни узоқ вақтдан бери қийнаб келарди.
Айнан Геннадий Иванов Алфрагануснинг туғилган жойи ўрта асрлар Қуваси бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Илмий маълумотлар ва қадимий масканда олиб борилган ушбу археологик экспедиция натижаларига асосланиб, машҳур олимнинг бу жойларда бўлганлиги тасдиқланди, бу воқеа эса 1998 йили ёдгорлик мажмуасининг очилишига олиб келди. Объект вилоят марказига олиб борувчи автомагистрал ва қадимий Шаҳристон ҳудуди (қўрғон шаҳарчаси) ўртасида жойлашган. Сайёҳлар қайта тикланган қалъа деворини кўришлари мумкин ва унинг фонида фавворали боғ мавжуд. Тепаликда буюк Фарғоний ҳайкали ўрнатилган айвон бор.
Мангу изланиш
Мен Иванов томонидан Қувада олиб борилган қазишмалар чоғи топилган машҳур ўрта аср тиббий асбоби билан қизиқдим.
– Қува ҳудудида олиб борилган археологик қазишмалар пайтида ҳақиқатан ҳам Авиценна даврига оид тиббий асбоб топилди. Рангли шишадан тайёрланган қизиқарли идиш. Европада бундай қурилма алямбик деб аталган ва қон чиқариш муолажасида ишлатилган. У ҳақида Абу Али ибн Синонинг тиббиёт асарларида зикр этилган.
Экспедиция топилмаси — қон оқизишга мўлжалланган узун трубкали идиш – 10 асрга тегишли.
Бундан ташқари, у ерда кўплаб шиша парчалари топилган, бу эса ўша пайтлар ушбу тиббий муолажанинг кенг тарқалганлигини тасдиқлайди ва бундай қурилмаларнинг оммавий ишлаб чиқарилишидан далолат беради. Бундан ташқари, археологик тадқиқотлар Қува ўтмишда шиша ва шиша буюмлар ишлаб чиқарадиган энг йирик ҳунармандчилик маркази бўлганини яна бир бор таъкидлайди. Қувалик ҳунармандлар ясаган шиша идишлар – графинлар, стаканлар, доривор колбалар, ўша алямблар ўзининг нозиклиги, қандайдир нафислиги, ранги билан ажралиб турарди.
Иванов Ўзбекистон археологияси дарғаси, академик Эдвард Ртвеладзе билан шахсан таниш бўлганлиги билан қизиқаман.
- Мен Эдвард Васильевич ҳақида кўп эшитганман, унинг асарларини ўқиганман ва касбим орқали у шахс билан танишишганимдан миннатдорман», — дейди Геннадий. – Унинг ўз кашфиёти бўлмиш Кампиртепа бўйлаб мен учун алоҳида экскурция уюштирганидан жуда таъсирлангандим. Бундан ташқари, айнан унинг топшириғига кўра Қашқадарё ва Сурхондарё ўртасидаги антик давр объектларидан бирида устки қатламларни ўрганиш ишлари олиб борилган.
Умуман олганда, тан олишим керак, таржимаи ҳолим профессионал иқтидорли одамлар билан етарлича ажойиб учрашувларга бой. Масалан, археолог, Тошкентдаги Хараяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройи музей бўлими бошлиғи Константин Шейко билан бир жамоада ишлаш қизиқарли ва мазмунли кечганди.
Қизиқ, яна қайси археолог Ивановга ўз таъсири ўтказган экан.
- Таржимаи ҳолимда машҳур исмлар рўйхати кенг, лекин ундаги асосий ва энг ҳурматли инсонлардан бири — Наталья Григорьевна Горбуновадир. Ажойиб тақдир соҳиби, зўр археолог, олима, ўз таржимаи ҳолининг кўп саҳифаларини Фарғона ва бутун Марказий Осиёга бағишлаган ленинградлик (руҳи шод бўлсин!) аёл. 50-йиллари уни Фарғона музейига ишлаш учун тақсимлашган. Горбунова кейинчалик ватанига қайтгани билан, 1985 йилгача Фарғонадаги археологик тадқиқот ишларида қатнашишда давом этган. Ўша йиллари Арктепадаги оташпарастлар ибодатхонаси, сирли Суфон қабристони дунёга маълум бўлди...
У мени талабалик пайтимда ҳам қўллаб-қувватлаганди. Наталя Григорьевна, ишонаверинг, нафақат устозим, ўқитувчим, балки руҳан яқин инсоним бўлган. Аслида у биринчи экспедициямнинг биринчи командири эди. Бизнинг танишувимиз меҳмонларимиз Вера Андреевна Булатова ва Дия Петровна Ворхатова (Тошкент археологлари, юқорига қаранг) онам билан мени Ленинград Эрмитажи ва Фарғона музейи қўшма экспедицияси ишлаётган «далага» олиб келиб, Горбунова билан таништирганларида бошланган. У ўсмир йигитни жиддий қабул қилганди, ўшанда тажрибали кўзлари билан менда ниманидир кўрган. Умид қиламанки, мен бу инсон ишончини оқлай олдим.
Мен ўзимиздаги ва хориждаги ҳамкасбларимизнинг яна кўплаб муносиб номларини айтишим мумкин, лекин ҳар қандай нашрнинг чегараси ва имкониятларини тушунаман. Лекин рафиқам, содиқ ҳамроҳим, санъатшунос Элена Ладикни тилга олмасликнинг иложи йўқ.
Петрович
Ҳамкасбларининг ўзлари «Петрович» ҳақида нима дейишади? Самарқанд археология институтининг тош ва илк металлар даври бўлими ходимларининг Ивановнинг етмиш йиллигига бағишлаб ёзган мақоласини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бу ерда, илмий дунёга хос бўлган хронология билан, кун қаҳрамонининг халқаро лойиҳалардаги иштироки босқичлари кўрсатиб ўтилган:
▶️ 2004-2007 йиллари Бухоро вилоятининг Учқулах посёлкасидаги Ўзбекистон-Италия экспедицияси;
▶️ Ўзбекистон-Швейцария экспедицияси (Самарқанд вилоятидаги Сулаймонтепа, 2008-2010 ва Қаршаултепа шаҳарчаси, 2011-2021);
▶️ Ўзбекистон-Америка экспедицияси (Сурхондарё вилояти Қизилтепа, 2011 йил);
▶️ Ўзбекистон-Россия экспедицияси (Сурхондарё вилоятидаги Узундара қўрғони, 2013 йил);
▶️ Ўзбекистон-Хитой экспедицияси (Андижон вилояти Мингтепа шаҳарчаси, 2015-2017).
Шунингдек, Геннадий Петрович ўқитувчилик фаолиятини ҳам четлаб ўтмаган, миллий кадрларни тайёрлашга вақт ажратган. Ўн беш йил давомида Фарғона университетининг тарих факультети талабаларига археология ва нумизматика фанларидан дарс берган. Бундан ташқари, у ўз билимларини баҳамлашган, маълум доиралар эътиборини ўзбек заминининг бой тарихига қаратган, Токио (Япония), Сапиенс университети (Италия)да маърузалар қилган. Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Швейцария ва Англияда бўлиб ўтган илмий конференцияларда чиқишлар қилган.
У 40 дан ортиқ илмий мақолалар (жумладан, иккитаси инглиз тилида «Эрон» журналида) да ва иккита монографияда қазилма ишларига доир материалларини чоп этган. Унинг меҳнати «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. Геннадий Петровичнинг асосий илмий фаолияти Фарғона водийси ва умуман Марказий Осиёнинг илк темир даври, антик ва ўрта асрларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган, 1999 йили «Фарғона археологик маданияти» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Галина Троицкая
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди
-
22 Октябрь22.10Ҳаводан олинган сув«Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди