Қирғизистон ҳукуматининг ўлим жазосини тиклаш борасидаги ташаббуси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий тамойилларига жиддий таҳдид соладиган ўта хавфли ва регрессив қадамдир.
Ўлим жазосига қарши асосий ва рад этиб бўлмайдиган далил бу — суд томонидан ҳатога йўл қўйилиши мумкинлиги хавфидир. Дунёдаги ҳар қандай суд тизимида бегуноҳ шахсни айблаш хавфи мавжуд ва ўлим жазоси бундай хатоларни ўнглаб бўлмас ҳолатига келтиради.
Amnesty International маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда қатл этилган ҳар олти кишидан бири бегуноҳ бўлиб чиққан ва кейинчалик оқланган.
Ҳозирнинг ўзида ўз фуқаролари кўз ўнгида «ишончсизлик» уйғотаётган Қирғизистон суд тизими қандай кафолатлар бера олиши мумкин?
Амалиёт шуни кўрсатадики, ўлим жазоси номутаносиб равишда аҳолининг энг заиф қатламларига — камбағалларга, озчилик вакилларига ва малакали ҳуқуқий ҳимоядан бенасиб одамларга таъсир қилади. Россиялик ҳуқуқшунослар огоҳлантирганидек, «малакали адвокатни ёллаш имкониятидан маҳрум кам таъминланган фуқаролар мораторий бекор қилинишидан энг кўп зарар кўради».
Кўплаб тадқиқотлар ўлим жазоси жиноятнинг олдини олиш учун етарли асос бўлолмаслигини ишончли тарзда кўрсатмоқда. Жиноятчилар ўта оғир жиноятларни содир этишда берилажак оғир жазо борасида бош қотириб ўтиришмайди. Криминологларнинг таъкидлашича, «жиноятчи қўлга тушишни ўйлаб ўтирмайди ва буни содир бўлмайди, деб умид қилади».
Қирғизистон 2010 йили ўлим жазосини тақиқловчи ва келажакда уни тикламаслик мажбуриятини олган халқаро протоколни ратификация қилган. Қатлларга қайтиш унинг халқаро мажбуриятларини қўпол равишда бузиши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг цивилизациявий стандартларидан воз кечишини англатади.
Ўлим жазосини қайта тиклаш таклифи — турли жазолар самарадорлигини оқилона таҳлил қилишдан кўра, фақат шов-шувли жиноятга нисбатан жамоатчиликнинг эмоционал муносабатига асосланган соф популистик чорадир. Юристлар тўғри таъкидлаганидек, «муҳокама қилинаётган масалада ҳис-туйғуларга ўрин йўқ» ва вазиятни профессионал баҳолаш зарур.
Давлат ҳеч қачон, ҳеч қандай ҳолатда, ўз фуқароларининг жаллодига айланмаслиги керак. Инсоннинг яшаш ҳуқуқини бузмаган ҳолда жамият ҳимоясини таъминлайдиган муқобил, масалан, шартли озодликдан маҳрум бўлган умрбод қамоқ жазоси каби чоралар мавжуд.
Қирғизистон давлат томонидан қатл қилишнинг ваҳший амалиётига қайтиш ўрнига, одил судлов тизимини такомиллаштириши, жиноятлар олдини олиши ва жабрланганларни реабилитация қилишга эътибор қаратиши лозим. Қасос олишга ташналик асосида қурилган ҳуқуқий популизм ҳеч қачон хавфсизроқ ва адолатли жамиятни яратишга олиб келмаган.
* * *
Муаллиф — Даниил Кислов, халқаро журналист, Fergana.News ахборот агентлиги асосчиси ва бош муҳаррири
-
22 Декабрь22.12СуратТокио драйвиЯпония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади -
22 Декабрь22.12Бегона стандартРоссия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади -
18 Декабрь18.12Олтовлон учун сакэМарказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор -
16 Декабрь16.12СуратАниқ чизиқлар устасиТошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда -
08 Декабрь08.12СуратҚашкадарё бестиарийсиТошкентда Чори Шамснинг «Туркий халқларнинг хаёлий мавжудотлари» кўргазмаси очилди -
02 Декабрь02.12Видео«Армия мавзусини қўзғамасликни сўрашди»YouTubeда тинчлик даврида ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар ҳақида фильм эълон қилинди



