2025 йил ноябрь ойи охирида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган карате бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Гулшан Алимардонова мамлакат тарихида олтин медални қўлга киритган биринчи аёл каратечи бўлди. 19 ёшли Алимардонова 50 кг вазн тоифасида рақибларини мағлуб этиб, Ўзбекистонни аёллар каратесида янги глобал куч сифатида танитди.
Гулшан Алимардонованинг 2025 йили Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган карате бўйича WKF 2025 жаҳон чемпионатида (27–30 ноябрь) ғалабаси мамлакатда якка кураш спорти ривожида бурилиш нуқтасини белгилаб беради. Унгача Ўзбекистонда карате бўйича фақат битта жаҳон чемпиони бор эди — Дастонбек Отаболаев (2021). Энди Гулшан Алимардонова унга қўшилди ва жаҳон миқёсида ўзбек аёллар спортининг элчисига айланди.
50 кг (кумите) вазн тоифасидаги финалда Алимардонова малайзиялик каратечи Шаҳмаларани Чандранга қарши тўқнаш келди. Ўзбекистонлик спортчи жангда устунлик қилди ва 6:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди, бу унинг юқори техник маҳорати ва жанговар тажрибасидан далолат эди.
Гулшан Алимардонова 2006 йил 19 январда туғилган ва гиламда кечадиган жанг турларидан бир тури бўлмиш — кумите билан шуғулланади.
Жаҳон чемпионлигига йўл узоқ ва машаққатли бўлди. 2024 йил июнь ойида Алимардонова БРИКС ўйинларида финалда хитойлик Ю Сега ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди. Кейин, 2024 йил сентябрь ойида у Осиё карате чемпионатида тайванлик Сяо Юн-Чэнни мағлуб этиб, ғолиб чиқди. 2025 йил май ойида Гулшан Осиё чемпионатида яна биринчи ўринни эгаллаб, ўша Шаҳмаларани Чандранни мағлуб этиб, Осиё минтақасида ўзининг устунлигини тасдиқлади.
Қоҳирада ғалаба қозонишидан атиги икки ҳафта олдин, 2025 йил ноябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида (16–21 ноябрь) Алимардонова финалда эронлик Сара Бахманярга 4:6 ҳисобида ютқазиб, кумуш медални қўлга киритганди. Бу мағлубият, эҳтимол, реванш ва Қоҳирада бўлиб ўтган йилнинг асосий мусобақасида ғалаба қозониш учун мотивация бўлган бўлса ажабмас.
Ёш бўлишига қарамай, Гулшан Алимардонова халқаро турнирларда анчадан бери барқарор маҳоратини намойиш этиб келади. Икки йил ичида у нуфузли қитъа чемпионатларида учта медални қўлга киритди ва глобал миқёсда рақобатбардошлигини исботлади.
Ўзбек каратечисининг ғалабаси мамлакатнинг аёллар спортини ривожлантириш ва жанговор якка курашда ёш истеъдодларни тайёрлашга бўлган эътиборининг ортиб бораётганидан дарак беради.
Дзюдо, бокс ва эркин курашдаги муваффақиятлардан сўнг, карате Ўзбекистон учун жаҳон аренасида етакчиликка даъво қилаётган янги йўналиш бўлиб қолмоқда.
Гулшан Алимардонованинг ютуғи ўзбек аёллар каратеси учун янги уфқларни очади. Унинг кейинги йирик мусобақалари 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиада ўйинларига саралаш турнирлари бўлиб, у ерда карате Олимпия спорт тури саналади. Чемпионнинг ёшлиги барчада унинг бўлажак жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда ғалаба қозониши ва чемпионликни ҳимоя қилишига умид уйғотади.
-
25 Ноябрь25.11«Фарғона мен учун чинданам қадрдон шаҳарга айланди»«Нефтчи» мураббийи Виталий Левченконинг чемпионларча экспресс шарҳи -
03 Ноябрь03.11Ўзбекистонни қувиб етиш мақсадидаАлишер Аминов Қозоғистон футболининг муаммолари ва уларни ҳал қилиш режалари ҳақида -
14 Август14.08Футболда миллат тушунчаси бўлмайдиАндрей Канчельскис — «Тобол» ва марказий осиёлик ўйинчилар ҳақида -
14 Март14.03СуратБўронларда бордек ҳаловатV Тошкент халқаро марафони қандай ўтгани ҳақида -
23 Декабрь23.12Кийиниш хонасидаги ресторандан тортиб, тартиббузарлар учун ҳозиру-нозир зиндонга қадарАлишер Никимбаев — Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати теварагида кечган воқеалар ҳақида -
16 Ноябрь16.11Қатар олисда қолаверадиМарказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида



