Наманганда қалбаки 20 минг долларни сотмоқчи бўлган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган

Pixabay.com сайти фотосурати

Наманганда 200 дона юз долларлик қалбаки купюрани муомалага киритишмоқчи бўлган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган, деб хабар беради ЎзА.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ва Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Ола-буқа туманида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган М.Н. чегарадан ноқонуний олиб кирилган қалбаки доллар купюраларини Наманган шаҳрида харидорга 9 минг АҚШ долларига (85,5 млн сўм) сотаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бу йил бошидан Наманганда юз берган қалбаки долларни сотишга доир биринчи воқеа эмас. Куни кеча вилоятнинг Уйчи туманида фуқаро $10 минг эвазига қалбаки 1 миллион долларлик банкнотани сотаётган вақтда қўлга олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди