Ўзбек чегарачилари тожик мигрантларини чегарадан ўтказиб юбордилар

2020 йил 16 март қозоқ-ўзбек чегарасидаги тожик мигрантлари. Ozodi.org сайти фотосурати

Коронавирус сабаб ўзбек-қозоқ чегарасида 17 соат ушланиб қолган икки юзга яқин тожик мигрантлари «Навоий» чегара пунктидан ўтказиб юборилди. Бу ҳақда «Озоди» хабар беради. Тожик мигрантлари ватанига қайтаркан «Қоплонбек» чегара пунктининг қозоқ томонидан ўта олганлар, лекин «Навоий» чегара назорат пункти уларнинг киришига рухсат бермайди. Мигрантлар ортга ҳам қайтолмаганлар, чунки қозоқ чегарачилари фақат Ўзбекистон фуқароларини ўтказа олишларини айтганлар.

Вазият воқеанинг матбуотда ёритилиб, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Нур-Султон ва Тошкент билан музокаралар ўтказганидан сўнг ҳал этилди. 16 март куни кечқурун тожикистонликлар машиналари Ўзбекистон ҳудудида текширувдан ўтказилган.

Avestaнинг хабар беришича, Тожикистон Ташки ишлар вазирлиги фуқароларни Қозоғистон ва Ўзбекистонга бормасликни, жумладан у ердан транзит сифатида ҳам ўтмасликни маслаҳат берган. Ушбу республикаларга бўлиб турган Тожикистон фуқароларига зарур бўлганда Тошкент, Нур-Султон ва Олма-Отадаги дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилиш тавсия этилган.

Ўз ҳудудида коронавирус эпидемиясини эълон қилмаган Тожикистон ўз навбатига фуқароларининг Ўзбекистон ва Қозоғистонга боришига чеклов жорий этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ