Вашингтон бундан кейин ЖССТни молиялаштирмаслик билан пўписа қилди

Майк Помпео. State.gov сайтидан матбуот конференцияси видеотрансляциясидан кадр

Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) молиялаштирилишини ҳеч қачон қайта тикламаслиги мумкин, бироқ унга альтернатив бўлган америкача тузилмани ташкил этишга уриниб кўради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Fox News нашрига берган интервьюсида билдирди.

Помпеога кўра, COVID-19 пандемияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қайта қурилишига эҳтиёж мавжудлигини кўрсатиб қўйди. Трамп ўтган ҳафтада ташкилотни “Хитойга нисбатан мойиллик” ва “ёлғон маълумотлар тарқатиш”да айблаб, молиялаштиришни тўхтатиб қўйганида, демократлар унга мактуб ёзиб, ушбу қарорни бекор қилишни сўрадилар.

ЖССТ камчиликларини тўғрилаш учун “тузилмавий ўзгаришлар” зарурлигига Помпеонинг ишончи комил. Ташкилот раҳбариятини ўзгартиришга талабингиз қатъийми деган саволга Помпео: “Боз устига, Америка Қўшма Штатлари америкалик солиқ тўловчиларининг пуллари ҳисобига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини қўллашга ҳеч қачон қайтмаслиги мумкин”, деб жавоб берди.

Америка ЖССТни бошқа ташкилот билан алмаштиришни истайдими, деган саволга Помпео: “Биз айнан шу масалани кўриб чиқмоқчимиз”, деб айтди. “Муассаса натижа келтирмайдиган тақдирда, у исталган натижаларга эриша олмайдиган ҳолатда, биз дунёдаги барча шерикларимиз билан қўйилган мақсадларга мос келадилан тузилма, шакл ва бошқарув моделини яратиш бўйича иш олиб борамиз”, — дея қўшиб қўйди Помпео.

ЖССТ ташкилотнинг Хитойга мойиллиги тўғрисидаги Трамп маъмурияти томонидан қўйилган айбловларини рад этиб, ўзини шаффоф ва очиқ дея таъкидлашда қатъий турмоқда. АҚШ ЖССТ учун энг йирик пул манбаси бўлиб, 2019 йилда тахминан 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тақдим этган ва бу ташкилот бюджетининг 15 фоизини ташкил этади.

Хитой COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш ва шу жумладан, ривожланаётган мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш йўлида ташкилотга 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни хайрия қилмоқчи. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чун-ин Twitter ижтимоий тамоғида ёзган. Олдинроқ Хитой шу мақсадларда 20 миллион АҚШ доллари йўналтирган эди.

АҚШ коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳамда бу касалликдан ўлган одамлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллашда давом этмоқда (868 минг нафар касалланган ва деярли 50 минг киши вафот этган). Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, 24 апрель куни эрталаб дунё бўйича жами 2,7 миллион киши касалликни юқтириб олган ва 190 743 киши вафот этган. 738 мингдан зиёд беморлар соғайиб кетишган. Шифокорлар коронавирусни аниқлаш бўйича жами 4,6 миллион тест ўтказганлар.

Касалликни энг кўп юқтириб олган мамлакатлар ўнталигига Испания (213 минг), Италия (189.9 минг) Франция (159,4 минг), Германия (153,1 минг), Буюк Британия (139,2 минг), Туркия (101, 7 минг), Эрон (87 минг), Хитой (83,8 минг) ва Россия (62,7 минг) киритилган. Россияда вафот этганларнинг сони 555 кишини, шу жумладан, Москвада ўлганлар 325 кишини ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?