Токаевнинг маслаҳатчиси Путиннинг “Россиянинг ташиб кетилган ерлари” тўғрисидаги сўзларига изоҳ берди

Олжас Худайбергенов . Facebook тармоғидаги шахсий саҳифадан олинган фотосурат

Россия президенти Владимир Путиннинг иттифоқчи республикалар СССР парчаланганидан кейин “азалдан Россияга тегишли бўлган ерларнинг ташиб кетилгани” тўғрисидаги сўзлари Украинага тегишли бўлган. Ушбу фикрни Қозоғистон президенти Қасим Жомарт Тоқаевнинг штатдан ташқари маслаҳатчиси, иқтисодчи Олжас Худайбергенов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида билдирган.

“Куни-кеча “Россия. Кремль. Путин” кинофильмидан бир парчасини кўпчилик кўрди, унда Россия президенти СССРнинг собиқ республикалари чегаралари ҳақида фикр билдирганди. Агар фильмни тўлиқ кўрилса,унда гап Украина ҳақида кетаётганини тушуниш мумкин. Афтидан, мамлакатнинг номини очиқ айтмасликка уриниш бўлган ва гап кўплик шаклида айтилган, шунинг учун бошқа постсовет республикаларида ҳар бири киши гап уларнинг мамлакати ҳақида кетяпти, деб ўйлаган”, — деб ёзган у (бу ерда ва бундан кейин муаллифнинг ёзуви сақланиб қолинган).

Худайбергеновнинг қайд этишича, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “тезкорлик билан республикаларга нисбатан ҳудудий эътирозлар йўқ, дея шарҳлаган”.

“Умуман олганда, президентлар нотўғри гапириб қўйишлари ортидан уларнинг матбуот котиблари кераксиз маъноларни бартараф этган ҳолда “таржима“ қилишлари одатий амалиёт бўлиб қолган”, — дея хулоса қилади у, мазкур икки давлат ўртасидаги “мураккаб муносабатларга” ишора қилган ҳолда.

Тоқаевнинг маслаҳатчиси, шунингдек, Россиянинг Қозоғистонга нисбатан ҳудудий эътирозлари “кафолатли тарзда” истисно этилганини таъкидлаган. Ахир бутун Марказий Осиё бўйлаб таъсир ва муносабатларни чиппакка чиқариб юбориш таҳликаси пайдо бўлишини била туриб шимолий ҳудудларга эгалик даъвоси билан чиқишнинг нима кераги бор? Боз устига, у ерда Қора денгиз флоти каби ҳеч қандай стратегик объектлар ва бошқалар бўлмаса? Ҳатто Россияда кимдир ҳудудий даъволарни кўтариб чиқаётган тақдирда ҳам, одатда булар масхарабозлик ниқобини тақиб олган сиёсатчилар ёки бешинчи-ўнинчи даража кўламидаги маргиналлар бўлиб, уларга вақт сарфлашда маъно йўқ”, дейилади унинг постида.

Иқтисодчи ўзининг мақоласи хулосасида Россия геополитикасида жиддий ўзгаришларни кутиш эҳтимоли мавжудлини ёзади. Бунга Путиннинг Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо мамлакатларга қаратилган ҳамда Конституцияга киритилажак ўзгаришлар ишора қилмоқда. У, шунингдек, жамоатчилар ва экспертларнинг Россия раҳбари сўзларига муносабати “одатдагига қараганда анча босиқ ва хотиржам бўлгани”га ишора қилди.

Худайбергенов томонидан шарҳланган Владимир Путиннинг сўзлари 21 июнь куни “Россия 1” телеканалида янграган. “Совет Иттифоқи тузилаётганда шартномада чиқиш ҳуқуқи кўрсатилган, бироқ процедурага таъриф берилмагани боис, унда шундай савол туғилади. Агар у ёки бу республика Совет Иттифоқи таркибига кирган бўлса, бироқ ўзига Россиянинг каттагина ерларини, Россиянинг анъанавий тарихий ҳудудларини қўшиб олган бўлса, ундан кейин қўққисдан ушбу Иттифоқ таркибидан чиқишга қарор қилса, унда нимаси билан кирган бўлса, ўша билан чиқиб кетиши керакмасми? Ўзи билан рус халқининг совғаларини ташимаслиги керак эди”, — дея билдирганди Россия президенти.

Кейинроқ унинг матбуот котиби ушбу иборада гап “Конституциянинг системали хатолари” ҳақида кетаётганини, уларни чиқариб ташлаш зарурлигини тушунтирди. Мамлакат ташқарисида Россияга қўшиб олиниши лозим бўлган ҳудудлар қолганми, деган аниқлик киритувчи саволга Песков шундай деб давоб берди: “Йўқ, президент ташқарида қолганми ёки қолмаганлиги ҳақида ҳеч нима демади, аммо у айнан олдинги конституциялар ва улардаги хатолар ҳақида гапирган”.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ