Наманганлик мактуб ўқувчилари мусиқа асбобларини ўзлаштирадилар

Pixabay.com сайти фотосурати

Наманганда тажриба сифатида мактаб аттестатига «мусиқа асбобларидан бирини ўзлаштирганлик» бўйича баҳо киритилади. Кейинчалик бу тажриба республиканинг барча мактабларига тарқатилиши мумкин, деди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг бу борадаги нутқи «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди.

Мирзиёев физика, математика ва бошқа аниқ фанлар қаторига «мусиқа асбобини ўзлаштирганлик» фанини жорий этишни иқтисод қатори маданиятни ҳам ривожлантириш зарурати билан изоҳлади. Зеро, «руҳий озуқа»сиз халқ ўз олдига қўйган марраларига етишолмайди.

Президент ишга жойлашиш одамнинг мактаб ва олий ўқув юртларида олган таълимига боғлиқлигини айтади. Унинг сўзларига кўра, мактабгача таълим, халқ талими ва олий таълим муассасаларида сифат даражасини кўтариш камбағаллик билан боғлиқ муаммоларни 60-70 фоизга қисқартиради. Шунинг учун 11-синф ўспиринларини реал бозор иқтисодиётига ташёрлаш лозим, дея фикр билдиради Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари шанба кунини мусиқа куни деб эълон қилиш таклифини илгари сурди, унга кўра бундай чора корхонанинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ўн баробарга ошириши мумкин. «Нега корхона ва ОТМларда Маъмуржон Узоқов ва Наманганнинг севимли артистларини куйлари янграмайди? Бизлар ғам-ашвишга ўралашиб мақомни тинглашни унутдик», – дейди президент.

Вилоятини иқтисодий ривожланишиҳақида гапираркан, Мирзиёев вилоят раҳабрияти зиммасига йил сўнггига қадар кам таъминланган оилалардаги 12 мингта одамни иш билан таъминлаш вазифасини қўйди. Хизмат кўрсатиш секторини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилган ва у билан боғлик 80 млрд сўм ($7,8 млн) қийматида дастур ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, 2,3 трлн сўм ($226 млн) маблағ карантин туфайли пасайиб кетган компанияларнинг айланма маблағларини тиклашга йўналтирилади. Яна 350 млрд ($34,4 млн) сўм оилавий тадбиркорлик эҳтиёжларига сарфланади.

Яқин орада вилоятда 16,3 трлн сўм ($1,6 млрд) қийматида икки мингга яқин лойиҳа амалга оширилади, 55 мингта янги иш ўрини яратилади. Лойиҳаларнинг кўпи жорий йилда амалга оширилади.

Мактабларда янги ўқув интизомларини жорий этиш масаласи авваллари ҳам кўрилганди. 2018 йили Мирзиёев мажбурий фанлар дастурига шахматни киритишни таклиф қилганди. Мутасадди ташкилотларга умумтаълим мактабларида 7-синфдан дастурлаш бўйича ўқув машғулотларини ташкиллаштириш вазифаси топширилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида