Бишкекда пневмония билан касалланганлар учун ўринлар тайёрлаб қўйилган Миллий госпиталга келтирилган икки бемор урология марказига кираверишда ўлиб қолди, дея хабар беради “Sputnik Кыргызстан”.
Ҳодиса 29 июнь куни соат 15 дан сўнг содир бўлиб, видеотасвирга олинган. Кадрларда ниқоб кийган ҳамширанинг машинадаги одамга сунъий нафас олдираётгани ҳамда юрагини массад қилаётгани кўриниб турибди, шу пайтнинг ўзида эса касалхона кираверишда яна бир беморнинг ҳушидан кетиб қолгани ва унинг атрофида уч кишининг уринаётгани кўриниб турибди.
Шифокорларнинг маълум қилишича, касалларни “агония ҳолатида” олиб келдилар, шунинг учун уларни қабулхонада ҳатто кўрикдан ўтказиб, шахсини аниқлашнинг ҳам иложи бўлмаган. “Тиббиёт ходимлари кўчанинг ўзида реанимация муолажаларини ўтказишга уриниб кўрдилар, аммо касалларни қутқариб қолишнинг имкони бўлмади. Биздаги маълумотларга кўра, уларни бошқа-бошқа машиналарда олиб келишган”, — дея маълум қилдилар тиббиёт ходимлари. Милиция ходимлари икки ўлим ҳолатини қайд этдилар ва уларнинг жасадларини ўликхонада қолдириб кетдилар.
“Вазият оғир. Шифокорлар икки нафар амбулатория ҳолатида ўлган беморларни қабул қилиб, кўрикдан ўтказишга улугурмадилар. Чунки улар жуда оғир аҳволда келтирилдилар. Касалликни ўтказиб юборганлар кўп. Ҳафталар давомида уйларида ётадилар, ўзларини ўзлари даволайдилар, натижада эса мана шундай натижалар юзага келяпти”, — дейди Миллий госпитал бош врачи Тилек Уметалиев.
Уметалиев 24.kg нашри билан суҳбатда касалхонага келтирилган беморлар пневмония билан оғриганлигини маълум қилди. Унга кўра, кўпчилик қирғизистонликлар тиббий ёрдам сўраб ўз вақтида мурожаат қилмаяптилар, шунинг учун ҳам оғир пневмония ҳолати натижасидаги ўлимлар тез-тез содир бўлмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримовнинг маълум қилишича, 29 июнь ҳолатига мамлакатда пневмониядан 54 киши вафот этган. Ўлим даражаси июнь ойининг ўрталарида кўтарилиб кетди, шу вақт мобайнида касалхонадан ташқарида 1145 та пневмония билан касалланишлар қайд этилган, касалхоналарда 525 нафар бемор даволанмоқда, улардан 408 таси Бишкекда.
Миллий госпиталь ҳузуридаги урология маркази ёнида икки бемор ҳушини йўқотиб, вафот этди. Ҳаваскорлик видеосидан олинган кадрлар