Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқишни ҳамда Суд тизимида эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган “назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечиш вазифасини қўйди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати одил судлов масалаларига бағишланган йиғилиш бўйича ҳисоботида.
Судлар бир вақтнинг ўзида бир неча инстанция судлов функцияларини бажариши одил судловнинг холислиги ва мустақиллигини шубҳа остида қолдиради. Мирзиёев алоҳида суд инстанцияларига ўзларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқини бекор қилиш учун полиинстанцион моделидан моноинстанцион (мисол учун, ушбу моделда Франция суд тизими барпо этилган) моделига ўтишни талаб қилди.
Президент судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишларига таъсир ўтказувчи барча омилларни, шу жумладан Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқини бекор қилиш таклифини илгари сурди. Парламент палаталари ушбу таклифни кўриб чиқади.
Судлар чиқараётган қарорлар фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлиги таъкидланди. “Айрим судьялар тергов материалларига боғланиб қолгани, бу эса қонун, суд ва давлат обрўсига путур етказмоқда”, — дея таъкидлаб ўтди Мирзиёев.
Одил судлов халқнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора амалга оширилиб, адолат қарор топиши лозимлиги айтиб ўтилди.
“Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!” – дея таъкидлади давлат раҳбари.
2019 йилда иқтисодий судларда апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилган ишларнинг 2,5 мингдан ортиғи, яъни 44 фоизи бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Бу ҳар икки шикоятдан бири бўйича туман ва вилоят иқтисодий суди чиқарган қарорлар юқори судда ўзгараётгани, тадбиркор ва инвесторлар сарсон бўлаётганидан далолат беради.
Мирзиёев судларнинг турли идоралар ваколатини бажаришини тақиқлади
- 01.07.20 09:52 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
28 Май28.05«Қонунга хилоф тарзда ўтказилган экспертиза унинг айбларига ягона исбот бўлиб қолди»Адвокат Сергей Майоров — сиёсатшунос Рафик Сайфулин устидан ўтказилган суд ҳақида
-
15 Август15.08Толиблар даврида яшаш…Радикал ҳаракатнинг Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганига тўрт йил бўлди
-
14 Август14.08Денгиз транспорти ўрнини ҳеч нарса босолмайдиДенгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар муаммоларини ҳал қилиш мумкинми?
-
11 Август11.08ФотоЧидамлилик пойгасиTuron Enduro Cup Uzbekistan 2025 мусобақалари Тошкент вилоятида бўлиб ўтди
-
07 Август07.08«Қирғизистон — менинг футбол ватаним»Қирғизистон футболи афсонаси Эдгар Бернхардт терма жамоа ва «Бишкек Сити» даги фаолияти ҳақида гапириб берди
-
05 Август05.08Цензура босими остидаТуркманистон қандай қилиб сўз эркинлигини йўқотгани ҳақида