Тошкетда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилотининг таъсири остига тушиб қолган 11 киши қўлга олинди. Улар интернетда экстремистик роликларни юклаб олишда ҳамда “яширин гуруҳда” муҳокама қилишда айбланмоқда. Қўлга олиш тўғрисидаги пресс-релиз Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган.
2020 йилнинг 30 июнь куни ўтган қўлга олиш бўйича операцияда Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ДХХБ, ИИББ ходимлари иштирок этганлар. Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги саккиза манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахс ички ишлар идораларига келтирилди. Республика ИИВ Тергов департаменти уларга қарши жиноят иши қўзғаган.
Тергов тахминига кўра, мазкур шахслар ҳозирда Сурияда террористик фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангариларининг ғоявий таъсирига тушган ҳолда Тошкент шаҳрида яширин гуруҳ тузиб, ноқонуний йиғилишлар давомида интернет тармоғи орқали кўчириб олинган экстремистик мазмундаги материалларни муҳокама қилиб келишган ҳамда “ҳижрат” ва “жиҳод” амалларини бажариш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни режалаштиришган.
Ўзбекистон ИИВ хабар берганидек, йил бошидан бери ушбу ташкилот тарафдорлари шу билан тўртинчи марта қўлга олинмоқда. Февраль ойида Тошкентда иккита рейд давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари террорчилик фаолиятини ўрганаётган “Тавҳид”нинг қирқдан зиёд аъзоларини қўлга олдилар. Шундан кейин июнь ойида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида 19 ёшли ўспирин раҳбарлик қилаётган 25 кишининг фаолияти фош этилган эди.
Тошкентда “Тавҳид ва жиҳод” аъзолари интернет тармоғидан видеороликларни юклаганлари учун қўлга олинди
- 01.07.20 13:17 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди
-
22 Октябрь22.10Ҳаводан олинган сув«Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди