Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси $2000 пора билан қўлга олинган, деб хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Педагог $5000 минг эвазига 33 ёшли абитуриентни муаммосиз Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига киритиб қўйишга ваъда беради ва олдиндан $2000 сўрайди. Абитуриент ҳуқуқ-тартибот органига мурожаат қилганидан кейин Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур педагог ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Аввали шунга ўхшаш ҳодисалар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам юз берганди. 30 июнь куни Қорақалпоғистонда Нукус давлат педагогика институти декан ўринбосари $3000 эвазига абитуриентни институтга «киритиб қўйишга» ваъда қилади ва пора олаётган пайт орган ходимлари томонидан ҳибсга олинади.
Бухоро инженер-технология институти декани муовини ва Тошкент давлат қишлоқ ҳўжалиги ирригация ва механизация институтининг Бухоро филиали талабаси ҳам қўлга олинган. Улар $2500 эвазига абитуриентга Москва давлат радиоэлектроника ва радиотехника инстиутига онлайн-тестдан ўтказиб беришни ваъда қиладилар. Гумондагилар олдиндан $1500 миқдорида пора олаётганларида қўлга тушадилар.
Ўтган йил июль ойида Ўзбекистон ОТМ ректорлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ҳалқига мурожаат»ини чоп этгандилар. Унда коррупцияга қарши кураш ваъда қилинган. Кейинчалик бир нечта ректорлар ишдан бўшатилди. Шундан сўнг ўша пайтдаги президент маслаҳатчиси бўлган Шерзод Қудбиев (ҳозирда – Давлат солиқ қўмитаси раиси) олий таълим тизимида коррупцияга қарши ҳозирдан кураш олиб бориш кераклиги, лавозимини суиистеъмол қилган раҳбарлар керакли жазоларга тортилиши лозимлигини айтганди. Қудбиев талабаларга баҳо қўйишда, курслардан курсларга ўтказишда, ўқишдан ҳайдаш ва ўқишга тиклаш ишларида коррупция авж олганини таъкидлаган.
Машҳур Qoshni mahalla Telegram-канали ўз мухлисларига ОТМга кириш учун ким қанча пора беришга мажбур бўлгани айтиб беришни таклиф қилади. Сўровда 21 мингта одам иштирок этиб, улардан 6,2 мингтаси (28%) ОТМга кириш учун «пул тўлаганлиги»ни тан олган, тўққиз фоизи $2000-4000гача, етти фоизи эса — $15 000-20 000гача пора берганлигини тан олган.
Ўзбекистонда бир нечта олий таълим муассасаси ўқитувчилари пора билан қўлга тушганлар
- 01.07.20 16:19 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
15 Январь15.01Метанга қарамликНима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида -
16 Февраль16.02Оловли, қизил ва гўзалҚандай қилиб от хитойликлар тавимида бебаҳо ҳайвонга айлангани ҳақида -
12 Февраль12.02«Кийиниш хонасида аҳвол муштлашувгача борганди»«Андижон» футбол клубининг собиқ сардори Илдар Маматказин — жамоани тарк этгани, акаси Исломбек ва фан-клуби ҳақида -
11 Февраль11.02Инқилобдан айри бўлгунга қадарҚирғизистоннинг «парда ортидаги раҳбари» нима учун ишдан бўшатилгани ва бундан сўнг нималар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида -
10 Февраль10.02СуратРанглардаги қорақалпоқ жилосиТошкентда Саидбек Собирбоевнинг «Хотира безаклари» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда -
06 Февраль06.02Қадим Тошкент «муҳофизи» вафот етдиМашҳур ўлкашунос ва Ўзбекистон тарихи тарғиботчиси Борис Анатольевич Голендер оламдан ўтди



