Новосибирск Марказий район суди 22 ёшли скинхенд Максим Карцевга миллатчилик нафрати асносида Қирғизистон фуқаросини ўлдирганлиги учун қамоқ жазосини берди. Карцев умумий режим колониясида олти йил жаъзо муддатини ўтайди, деб ёзади Ngs.ru нашри.
Қотиллик 2015 йил февраль ойида юз берган ва у пайтлар Карцев балоғат ёшига етмаган ўспирин бўлган. Қирғизистонлик йигит магазиндан нон сотиб олиш учун ташқарига чиқади ва йўлида Карцевга дуч келади. Россиялик мигрантни туртиб йиқитади ва унга камида тўрт марта пичоқдан зарба беради. Тан жароҳатларини олган йигит шифохонага етмасдан йўлда вафот этади.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходими нашрга Карцев миллатчи скинхендлар ичида обрў қозониш учун шундай қотилликка қўл урганини айтган.
«Унинг барча дўстлари скинхенд бўлган ва яқин дўсти пойабзалини оқ ип билан боғлаб юрган. Ушбу скинхендлар тўдасида оёқ кийимини оқ ипда боғлаб юриш шахснинг юқори рангда эканини англатган ва бунинг учун албатта одам ўлдириш талаб этилган. Қотиллик содир этилгандан сўнг одамлар Карцевнинг пайабзалини оқ ипда боғлаб юрганини кўришган. Жиноятни содир этган Карцев Москвада беркиниб яшаб юради. 2019 йили уни қўлга олишади ва Новосибирксга жўнатишади. Дастлаб скинхенд жиноятини тан олмаган ва кейинчалик таслим бўлган, ўлган йигит оиласига 400 минг рубль товон пули тўлаган», — дейди манба.
«СОВА» ахборот-таҳлилий марказининг маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 12 та одам миллий нафрат ортидан жабрланган, яна учта одамга ўлим таҳдиди қилинган.
Новосибиркда қирғизистонлик йигитни ўлдирган скинхедга олти йил қамоқ жазоси берилди
- 01.07.20 16:49 msk
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
-
16 Сентябрь16.09ФотоШҲТ. ТашрифларШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар
-
08 Май08.05“Қурбонлар гипермаркетлар олдида, каршерингларда ўтирган ҳолда пойланади”Россияда мигрантларга қарши кайфият нега кучайиб кетаётгани ҳақида
-
29 Апрель29.04“Врачлар тиббий суғурта ва регистрацияни сўраяптилар”Коронавирус юқтириб олган мигрантларга ким ёрдам беради? Улар билан хонадонда бирга яшайдиган шерикларигачи?
-
14 Апрель14.04Икки юзли юклар кутмоқдаКарантин туфайли ҳалок бўлган мигрантларнинг жасадларини ватанга олиб кетишнинг иложи бўлмаяпти
-
08 Апрель08.04«Жамғарган пулларим бир ҳафтага етади, холос»Москвада қолиб кетган меҳнат мигрантлари самоизоляция ва карантинни қандай ўтказишаётгани ҳақида
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида