Twitter ўз дастуридаги «хўжайин» ва «қул» сўзларини олиб ташлайди

Pixabay.com сайти фотосурати

Twitter маъмурияти дастурий кодлардан сиёсий ноўрин сўзларни олиб ташлашга қарор қилди, деб хабар беради CNet нашри. АҚШ ва бошқа давлатларда ирқчиликка қарши кенг кўламли намойишлар авж олган чоғда мана шундай қарор қабул қилингани маълум бўлди.

Жумладан, копьютер тизими қурилмаларидаги тоъбе жараёнлар ва назорат қилишда энг кўп тарқалган «master» / «slave» (тўғридан тўғри – «хўжайин» / «қул» (бошқа маънода «етакловчи»/ «етакланган») ибораларидан воз кечилади. Twitter инженерларининг таъкидлашича, ушбу иборалар ўрнига «лидер» / «издан борувчи» («leader» / «follower») сўзлари қўлланилади.

Шунингдек, сервис «қора рўйхат», «оқ рўйхат» сўзларидан воз кечади. Улар «рухсат берилган» ва «рухсат берилмаган» ибораларига алмаштирилади.

Бундан ташқари, компания эркак жинси, аёл жинсини аниқловчи сўзларидан воз кечишини билдирди. Уларнинг ўрнига «they» / «улар», яъни инглиз тилида на жинси, на эркак, на аёлга мансублиги номаълум инсонни англатадиган сўз қўлланилади.

Сервис вакиллари ушбу ибораларни алмаштириш АҚШ ва Европадаги қоратанлилар ҳимоясига бағишланган намойишлардан олдин, жорий йилнинг бошида бошланганини эслатиб ўтадилар.

Намойишлар авж олган ҳозирги даврда бошқа ташкилотлар ҳам «master» / «slave» ибораларидан воз кечишини билдирмоқдалар. Reuters маълумотига кўра, улар ичида JPMorgan Chase молиявий корпорацияси, IT-лойиҳаларга хизмат қўрсатувчи GitHub компанияси бор.

Ирқчиликка қарши ва қора танлилар ҳимоясига бағишланган норозилик намойишлари шу йилнинг май ойида Америкада бошланди. Бунга қора танли Жорж Флойднинг ҳибсга олиниши ва кейинчалик вафот этгани сабаб бўлди. Кейинчалик кампания Франция, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларга тарқалди. Тинчлик намойишлари бетартиблик ва полиция билан тўйнашувларга аралашиб кетди. Норозилик билан кўчага чиққан одамлар ирқчилик ва қулдорликка дахлдор бўлган обидаларни, ҳайкалларни вайрон қила бошладилар.

Айрим ташкилотлар мазкур ибора ва тимсоллардан воз кечмаслигини билдирдилар ва танқид остида қолдилар. NASCAR ўйинлари ташкилотчилари пойга пайтида Конфедерация байроғини ишлатишни тақиқладилар. Чунки, мазкур байроқ АҚШ жанубий штатларида XIX асрдаги Фуқаролар урушига қадар қулдорлик тузими ҳукм сурганини эслатиб туради.