Қозоғистоннинг «Жибек Жоли» чегара назорат пунктига 3 мингдан зиёд Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланиб қолган

Қозоқ чегарасидаги одамлар . Instagram @kris_p_kz фотосурати

Ўйга қайтиш ниятида уч мингдан зиёд Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари «Жибек Жоли» ўзбек-қозоқ чегараси пунктида тўпланиб қолган. Бу ҳақда Tengrinews хабар беради.

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Калкамановнинг сўзларига кўра, бундай оломоннинг пайдо бўлишига Ўзбекистоннинг чегарани ёпиб қўйгани сабаб бўлган.

«Ташки ишлар вазирлиги ва элчихона кучи билан бир неча одамни чегарадан ўтказишга имкон туғилди. Яқинда 200-300 одамни чегарадан ўтказдик. Аввало аёллар ва болаларни ўтказиб юборишга ҳаракат қиляпмиз. Сариагаш туман ҳокими ёрдами билан одамларни овқатлантиряпмиз. Кўнгиллилар, спонсорлар ва оддий одамлар ёрдамларини аямаяптилар. 20 нафар полиция ходими тартибни сақлаб турибди. Ҳозирча вазиятни назорат қилиб турибмиз», — дейди Калкаманов.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ерда беш кундан бери иссиқ ва антисанитария шароитида яшаётган одамларнинг суратларини чоп этмоқдалар. Айримларнинг асаби таранглашган, баъзида одамларнинг тўп-тўп бўлиб муштлашуви бўлиб турибди. Тартиб сақлаш учун маҳаллий ҳукумат бу ерга ОМОН чақирган. Чегара бир кунда бир неча соатгина очилади, ҳамма ўтиб олишга талпинади. Коронавирус пандемияси даврида талаб қиланаётган қоидаларга биров риоя қилмайди . Ҳокимиятнинг чет эл фуқароларини вирусга нисбатан тестдан ўтказишга имконияти йўқ.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарадаги аҳволни «техник сабаблар» билан изоҳлаб, қисқа вақт ичида муаммоларни ҳал этишни ваъда берди. Бундан ташқари, Бош консуллик ходимлари чегарада экани, маҳаллий диаспора вакиллари билан одамларга иссиқ овқатлар уюштираётганлари айтилади. Вазирликдагилар 1 июлдан чегарадан 2700 нафар Ўзбекистон фуқароси ўтгани, уларнинг асосини кекса ёшдаги одамлар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар ташкил этганини таъкидлайдилар.

Карантин бошланганидан бери мигрантлар уйга кетиш ниятида тез-тез давлат чегараларида тўпланиб олмоқдалар. «Жибек Жоли» чегара пунктидан июль бошидан бери бир нечта партиядан иборат мигрантлар ўтказилган. Жами қуруқликдаги йўллар орқали 41 мингта ўзбекистонлик ва мингга яқин тожикистонлик ўз уйига етиб олган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ