Атамбаев шифохонадан яна тергов изоляторига қайтарилди

Алмазбек Атамбаев. Azattyk.org сайти архив фотосурати

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни шифохонадан яна тергов изоляторига қайтарди. Бу ҳақда 24.kg хабар беради.

«Унинг саломатлиги қониқарли. Врачларнинг консилиуми бўлиб ўтди, унга кўра Алмазбек Атамбаевни ДМХҚ изоляторига қайтаришга қарор қилинди», — дея хабар бердилар махсус хизмат ходимлари.

Атамбаевнинг касалхонага ётқизилгани 30 июнь куни маълум бўлди. Қўмитадагилар бундан бир кун олдин Атамбаев соғлиги устидан шикоят қилганини маълум қилганлар. Ташхислар маҳбусда коронавирус борлигини аниқламаган, бироқ врачларнинг онлайн-консилиуми собиқ президентнинг ўпкани иккитомонлама яллиғланиши ташхисини қўйган. Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев ҳимоясидаги шахснинг СИЗОга қайтарилишидан бир соат олдин врачларга кўра мижозининг аҳволи қониқарли экани, бироқ уни шифохонадан чиқариш қарори бўлмаганини айтган.

Шунингдек, юрист прокуратуранинг «қонундаги ўғри» Азиз Батукаев ноқонуний оқлангани тўғрисидаги қарорни арз қилганини маълум қилади. Атамбаев бу иш бўйича 11 йилу икки ой қамоқ жазосига маҳкум этилди, прокуратура унга 15 йил қамоқ жазосини сўраганди. Жиноят ишини кўриб чиқиш 23 июлга белгиланган, лекин адвокат бу ишнинг амалга ошишига шубҳа қилади: «Адвокатлар, ҳимоядагиларнинг барчаси касал. Мисол учун Кой-Тош воқеалари бўйича суд доим бошқа муддатга кўчирилмоқда. Бишкекдаги СИЗО-1 маҳбуслари суд жараёнига келтирилмайдиган бўлган».

9 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда 8847 нафар одам коронавирусга чалингани қайд этилган. Пандемия бошланганидан бери 3053 та одам ушбу вирусдан соғайиб кетган, 116 та одам ўлган. Июль ойи ўрталаридан мамлакатда коронавирус инфекциясига чалиниш кескин кучайгани қайд этилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ