Тожикистон ҳукумати Қирғизистон билан чегарасида траншеялар ковлаб, видеокамералар ўрнатди, деб хабар беради «Азия-Плюс» нашри. Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида мана шундай қарор қабул қилинган.
Сўғд вилоятининг Бобожонғофуров райони раиси Зариф Назири сўзларига кўра, Боткент вилоятининг Лайлак райони билан бўлган чегара 21 апрелдан бери ёпилган, у ерда чегара назорати кучайтирилган.
«Биз транспорт ҳаракатларини тўхтатиш учун 17 та назорат ўтказиш пунктлари бўйлаб зовурлар ковладик. Кейинчалик одамлар қирғиз ёнилғи шаҳобчаларига бориш учун чегарани ўзбошимча кесиб ўтмасликлари учун назорат постларини ўрнатдик. Шунингдек, 250 та видеокамера ўрнатганмиз ва улар туну-кун ишлайди. Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган», — дейди Назири.
Бобожонғофуров райони Тиббиёт-санитария ёрдами бошқармасининг маълумотига кўра, апрель ойидан бери 234 нафар маҳаллий одам СOVID-19 гачалинган, улардан тўрттаси ўлган. Жами Тожикистонда 6695 та одам коронавирусга чалинган, 56 та одам инфекциядан ўлган.
Лайлак районида вирусга чалинганликнинг 100 та ҳолати қайд этилган, жами Қирғизистонда 12 498 одам коронавирусга чалингани қайд этилган, 167 та бемор ушбу вирусдан вафот этган. Марказий Осиё республикалари ичида Қирғизистонда инфекциядан ўлганлар сони энг юқори— 1,29% (Тожикистонда — 0,83%, Қозоғистонда — 0,61%, Ўзбекистонда — 0,46%) ҳисобланади.
Тожик-қирғиз чегарасининг узунлиги 976 километр бўлиб, улардан 504 км делимитаризация ва демаркация қилинган. Икки давлат ўртасидаги чегаранинг айрим жойлари фақат автомобиль йўллари билан ажратилган холос. Шунингдек, тожик ва қирғизлар ўртасида ер, сув талашиб тез-тез жанжаллар бўлиб туради.