Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни ресторан бизнеси ҳамда бино ва иморатларини ижарага бериш билан шуғулланувчи тадбиркорларга коронавирус пандемияси муносабати билан олдин тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва префиренцияларини 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар узайтириб берди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар бермоқда. Президентнинг бу борадаги фармони Молия вазирлиги Тelegram-каналида чоп этилган.
Бу корхолналар йил охиригача айланмадан олинадиган солиқни, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан, жисмоний шахслар эса кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади.
2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади. Бу ҳолатда уларни кичик корхоналар тоифасига киритилган ҳолда кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўлланади. Кичик бизнесга ижтимоий солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар муддати узайтириб берилади.
Бундан ташқари, қаҳвахона ва ресторанларга туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқи тақдим этилади. Тадбиркорларга эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.
Ёлланма ишчи-ходимларнинг штатини кўпайтириб бериш ҳамда туташ бўш ер участкаларига ёзги майдончаларни ташкил этиш ҳақида ресторанчи-тадбиркорларнинг ўзлари сўрагандилар, негаки мамлакатда туташ ҳудудларга қўшимча иншоот барпо этиш учун ҳужжат олишнинг шаффоф механизми йўқ.
Карантин даври мобайнида 2020 йилнинг иккинчи чорагида 1000 дан зиёд (15%) корхоналарда товар айланмаси 5,5 триллион сўмга (538 миллион АҚШ доллари) қисқарган, 3 мингта корхоналарда ишчи-ходимлари сони деярли 15 мингга қисқарган. 5,6 минг корхонада (78%) меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси 65 миллиард сўмга (6,3 миллион АҚШ доллари) қисқарган.
31 декабргача, дея ёзади «Газета.uz», кичик бизнес, бозорлар ва савдо комплекслари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёз ва префиренциялар узайтирилди.
Шу давр мобайнида акцизости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкалари 12 фоиздан 1 фоизгача туширилади. Бу имтиёз, шунингдек, устав фондидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ошиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш умумий овқатланиш корхоналари томонидан ишчи-хизматчиларининг сонидан қатъий назар амалга оширилади.
Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини пайдо бўлиши муносабати билан карантин чоралари 10 июлдан бошлаб яна кучайтирилди, бу эса фақат етказиб бериш фаолияти билан шуғулланаётган қаҳвахона ва ресторанларнинг фаолиятига таъсир этмади.