Сурхондарёлик пайвандчи солярка қуйилган цистернанини кавшарламоқчи бўлганида портлаб кетган

Сурхондарёдаги портлаб кетган цистерна . T.me/MCHSUzbek фотосурати

Сурхондарёнинг Ангор туманида корхоналардан бирининг омборхонасида жойлашган дизель ёқилғиси сақланаётган цистерна портлаши натижасида бир киши ҳалок бўлди ва яна бири киши яраланди, дея хабар беради республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Telegram-канали.

Ҳодиса 28 июль куни тахминан соат 22:00 атрофида содир бўлди. 39 ёшли К.И. солярка тўлдирилган 10 тонналик цистернанининг тешигини кавшарлаб қўймоқчи бўлган. Цистерна портлаб кетган, портлаш натижасида пайвандчи ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган, унинг ёнида бўлган фуқаронинг бадани куйиши натижасида туман касалхонасига ётқизилган.

Фавқулодда ҳодисанинг сабаби – «сийқаси чиқиб кетган техника хавфсизлигига риоя қилмаслик» бўлган, дейдилар ФВВ мутахассислари. Портлаш натижасида авж олган аланга цистерна ёнида турган Isuzu русумли автомобилни йўқ қилган. Бир неча дақиқа ўтиб ҳодиса содир бўлган жойга Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг иккита ўт ўчириш машиналари экипажлари етиб келдилар ва ёнғинни бартараф қилдилар.

Техника хавфсизлик қоидаларининг бузилиши оқибатида 2019 йил 11 ноябрь куни Тошкент вилоятининг «Сурум» маҳалласида битта оила ҳалок бўлди. У ерда «Ўзтрансгаз»нинг тўрт нафар инженерлари судланувчиларнинг қора курсисида ўтиришибди. Улар уй остидан газ қувурини ётқизилиши учун масъул эдилар, бироқ газ порташи натижасида уч киши ҳалок бўлди ва яна уч нафари ногирон бўлиб қолдилар. Мутахассислар хулосасига кўра, портлашга ер остидан ўтган носоз қувурдан канализация тизими орқали уйга газ сизиб киргани сабаб бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ