Лукашенко Белоруссияда буржуазия инқилобини амалга оширишга уриниш бўлганини билдирди

Александр Лукашенко . CTVBY кадри

Белоруссия президенти Александр Лукашенко мамлакатда буржуа инқилобини амалга оширишга уринишаётганини билдирди. Ушбу баёнот билан у 9 август куни бўлиб ўтган президент сайловларида овоз берганидан сўнг чиқиш қилди, дея хабар беради TUT.by.

Навбатдаги муддатга ўз номзодини қўйган мамлакат раҳбари «майда буржуазия» президентни алмаштириш иштиёқида эканлигини билдирди. Уларнинг қаторига президент якка тадбиркорларининг бир қисми, чет элларда пул ишлашга чиқиб қайтиб келган фуқаролар ҳамда турли «воситачилар»ни киритди. Гўёки, дея таъкидлайди у, улар ҳокимиятни қўлга киритиб, давлат мулкини ўзлаштиришни ўз олдиларига мақсад қилиб олганлар.

«Мана шу тоифадаги одамларни мен майда буржуа деб атайман. Улар мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритишни мақсад қилиб олганлар. Бизда жуда улкан давлат мулкининг қатлами мавжуд ва бу мулк кўзга ташланиб турган, биз яхши товар маҳсулотларини ишлаб чиқаряпмиз, мана энди бўлса ушбу воситачилар ва якка тадбиркорлар иштаҳаларини сақлаб ўтиришибди – ана ҳокимиятни эгаллаб олсак, ҳаммасини бўлиб оламиз, арра қиламиз, ҳам мулкка эгалик қиламиз ҳам ҳокимиятни оламиз. Бўлаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ана шунда», — дейди Белорусь раҳбари журналистлар келтирган иқтибосларда.

Олдинроқ Лукашенко унинг сайловдаги рақиблари овоз бериб бўлгандан сўнг оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш учун «жангарилар жамоалари ва гуруҳларини» шакллантириб олишлари мумкинлигини билдирганди. «Агар ўз одамлари бўлмаса, Майданга ташқарида жалб этишлари мумкин. Булар бутун дунё бўйлаб хусусий ҳарбий компания доирасида махсус тайёрланаётган профессионал ҳарбийлар, бандитлардан иборат», — деганди у.

Сайловлардан бир неча кун олдин мамлакатда сайловлардан олдин вазиятни издан чиқириш бўйча уринишларда гумон билан бир неча ўнлаб россиялик фуқаролар (гўё Россия хусусий ҳарбий компанияларидан бирининг вакиллари) қўлга олинган эди. Бу воқеа Россия ва Белоруссия ўртасидаги сиёсий муносабатларни таранглаштириб юборди. Бироқ Белоруссия президенти содир бўлган воқеа учун Россия расмийларини тўғридан-тўғри айблашдан ўзини тийди. Сайлов ўтган кунда у вазиятни тўлиқ тушуниб олиш учун Россия президенти Владимир Путин билан алоқада эканлигини маълум қилди. Унга кўра, Кремль қўшни мамлакат билан «биродарлик муносабатларини» бундан кейин ҳам қўллаб келишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Белоруссиядаги президент сайловларида беш нафар номзодлар иштирок этдилар. Икки номзодга, шу жумладан, Болгазпромбанк бошқаруви раиси Виктор Бабарикога сайловларда иштирок этиш маън қилинди. Мухолифатдан Лукашенконинг асосий рақибларидан бири саналган Бабарикони «даромадлар ва мулк тўғрисидаги декларациянинг нотўғри тузилганида» ҳамда у бошқараётган компания фаолиятида чет эл ташкилоти иштирок этаётганида айбладилар. Расмийлар, шунингдек, унга қарши пул ювишда айблов қўйдилар ва ҳабсга олдилар, энди бўлса ҳуқуқ ҳимоячилар уни виждон тутқуни сифатида тан олдилар. Лукашенконинг яна битта асосий рақибларидан бири – блогер Сергей Тихановскийнинг рафиқаси Светлана Тихановская бўлиб, аввалига унинг эри ўз номзодини президентлик лавозимига кўрсатмоқчи бўлганди (эрини номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортишганидан кейин, Светлана ўзининг сайловолди кампаниясини бошлаб юборди).

Сайловолди давр давомида мамлакатда мухолифатдаги номзодлар тарафдорларининг оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Акция иштирокчиларининг кўпчилиги полиция томонидан қўлга олинди. Овоз берадиган кунда Минскда милиционерлар билан тўлдирилган автобусларни кўришди, журналистлар маълумотига кўра, мазкур бўлинмалар «намойиш иштирокчиларини» тўзитиб ҳайдаш учун тайёрланган.

Айни пайтда келиб сайловлар бўлиб ўтган, дея тан олинди. Кун ўртасига келиб рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 65 фоиздан кўпроғи овоз бергани сайлов участкаларига келдилар. Александр Лукашенконинг иқтидорга келганига 26 йил тўлди. Бу сафар у олтинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди