Москвада «синов» режимида меҳнат мигрантларини эмлаш ишлари бошланди

САХАРОВОДАГИ ЭМЛАШ ИШЛАРИ. 1TV.RU ЯНГИЛИК СЮЖЕТИ СКРИНШОТИ

Москвада синов режимида меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланди. Иш берувчилар буюртмасига биноан чет эл фуқаролари «Спутник Лайт» бир компонентли вакцинаси билан эмланадилар. Бу ишлар Москва давлат бош санитар врачи қарори асосида амалга оширилмоқда, — деди Москва мэри Сергей Собянин.

Москва ҳокими кейинчалик эмлаш схемаси соддалаштирилишини вада қилди. Бундан ташқари, аста-секин бошқа гуруҳдаги чет эл фуқаролари ҳам коронавирусга қарши эмланадилар.

* Россияда чет эллик ишчиларни эмлаш пуллик бўлиб, Москва мэриясига кўра унинг нархи 1300 рублдан ошмайди. Бундан ташқари, эмлаш ҳаражати иш берувчилар зиммасига юкланади.

Бугун, 28 июнь куни Сахарово миграция марказида пуллик эмлаш пункти очилди. Бу ерда бир кунда икки мингга яқин одам эмланиши мумкин. Эртага пойтахтнинг «Садовод» бозори ҳудудида ҳам яна шундай пункт очилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавируснинг ҳиндча штамми кенг тарқалмоқда ва ушбу инфекциядан инсоннинг ўлиш даражаси анча юқори ҳисобланади. 28 июнь куни Москвада пандемия бошланганидан бери одамларнинг covid-19дан рекорд даражада вафот этгани ва мазкур ташхис билан шифохоналарга ётқизилгани қайд этилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди