«Толибон» ҳаракати (РФ ва бир қатор мамлакатларда тақиқланган ташкилот) жангарилари ўтган ҳафта охирида Фарёб провинциясининг Андхой туманини босиб олдилар. Маълумки, бу ерда Туркманистон чегарасига яқин Акина порти жойлашган ва у туркманларнинг Имомназар шаҳри қаршисида бўй чўзган.
Туркманистондан озиқ-овқат ва товарлар импорти олиб бориладиган порт ҳозирча ҳукумат қўшинлари назорати остида. Бироқ, MENAFN нашрининг хабар беришича, порт йўли толиблар томонидан кесилиб қўйилганлиги боис, шимолий провинциянинг тўртта туманида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кундан-кунга ўсиб бормоқда. Маҳаллий ҳалқ очлик бошланиши мумкинлигидан ҳавотирда.
Бугунги кунда толиблар Фарёбнинг 14 туманидан 13 тасини ўз назоратига олган, деб хабар беради нашр.
Акина — Туркманистон билан чегарадош иккита портнинг бири ҳисобланади. Иккинчиси — Торгунди мамлакат ғарбидаги Ҳирот провинциясида жойлашган. Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари, нефт ва газ қўшни Марказий Осиё мамлакатларидан импорт қилинади.
Акина орқали Туркманистон — Афғонистон — Тожикистон темир йўли ўтган. 2016 йили туркманларнинг Керки шаҳридан темир йўли ўтказилган. 2021 йил январь ойида темир йўлнинг Акина-Андхой йўналиши тантанали равишда очилган эди, бироқ ҳозир бу йўналишда ҳаракатлар тўхтаб қолган.