Қирғизистонда Ўзбекистон маблағи ҳисобига қурилган мактаб очилди

ҚИРҒИЗИСТОН ҲУКУМАТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

1 апрель куни Қирғизистонда Ўзбекистон ажратган маблағ эвазига қурилган умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Мактабнинг очилиш маросимида видеоконференция орқали Ўш шаҳрига амалий ташриф билан келган икки давлат бош вазирлари – Оқилбек Жапаров (Қирғизистон) ва Абдулла Арипов (Ўзбекистон) иштирок этди.

Боткен вилояти Лейлек тумани Марғун қишлоғида 330 ўринли янги мактаб биноси қад ростлади. Уни қуриш бўйича келишув Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 2021 йил 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган эди. Лойиҳанинг тахминий қиймати 3,5 миллион долларни ташкил этди ва уни Ўзбекистон ўз ҳисобидан ажратди.

Айни пайтда Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан Боткен вилояти Боткен туманидаги Самарқандек қишлоғида 330 ўринли яна бир умумтаълим мактаби қурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2018 йили Ўш шаҳрида мактаб қурган эди. Уч қаватли таълим муассасаси 630 ўқувчига мўлжалланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди