РФни айланиб ўтувчи Транскаспий йўналиши транспорт оқимининг олти баравар ошишини башорат қилди

2022 йили Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТИТР) бўйлаб юк ташиш ҳажми олти баробар ошиб, 3,2 миллион тоннагача етиши мумкин. Бу ҳақда КТЖ (Қозоғистон темир йўллари) матбуот хизматига таяниб, «Транс-Каспий халқаро транспорт йўли» (Middle corridor) халқаро ассоциацияси ҳисоботида айтилади.

«Бу йил контейнер ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпайиб, 50 000 ЙФЭ (йигирма фут эквиваленти)гача етиши кутилмоқда. Прогноз маълумотларига кўра, жорий йилда юк ташиш ҳажми олти баравар, яъни 3,2 миллион тоннагача ошади», — дейилади ҳужжатда. Умуман олганда, 2022 йилнинг 4 ойи давомида ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 733 минг тоннани ёки 5 мингдан ортиқ вагон ва 10 минг ЙФЭ контейнерини ташкил этди.

Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия ва ундан кейин Европа мамлакатларига ўтади. ТХТЙ Ассоциацияси аъзолари 20 та компания, жумладан, 8 мамлакатнинг темир йўл маъмуриятлари, портлар, юк ташиш ва логистика компанияларидан иборат.

Аслида, бу лойиҳа Хитойдан Европага товарларни етказиб бериш учун Россия Транс-Сибир темир йўлига муқобил ҳисобланади. Йўналиш бўйича, аввалроқ Қозоғистон томони таъкидлаганидек, йилига 10 миллион тоннагача юк, жумладан, 200 минг контейнергача юк ташиш мумкин.

Жорий йилнинг март ойида Туркия Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузиянинг Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш ташаббусига қўшилишни режалаштиргани хабар қилинган эди. Апрель ойида мазкур давлатлар «Транскаспий Шарқ-Ғарбий йўлак тўғрисида»ги тўрт томонлама декларацияни имзолагани маълум бўлди. Ҳужжатда транзит салоҳиятини ошириш, йўналишни халқаро транспорт тизимига интеграциялаш ва томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида сўз борди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ