Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари муддатидан аввал Осиё Кубоги—2023га йўл олди

Тожикистон терма жамоаси ўйинчилари. khovar.tj сайти фотосурати

Филиппин терма жамоаси Осиё Кубоги – 2023 учинчи саралаш босқичи сўнгги босқичида Фаластин терма жамоасига 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, тўрт очко билан В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

Саралаш қоидаларига кўра, барча олти гуруҳ ғолиблари, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган кучли бешлик жамоалари турнирга йўлланма олади.

Шундай қилиб, икки турдан кейин С гуруҳида олти очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон терма жамоаси, шунингдек, олти очкога эга Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳам F гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишди ва Осиё Кубоги — 2023 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

14 июнь куни бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларининг 3-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Наманганда биринчи ўрин учун Таиланд, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари Бишкекда биринчи ўрин учун кураш олиб боради.

Таъкидлаш жоиз, тарихда илк бор Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этади.

Туркманистон миллий терма жамоаси 14 июн куни 3-тур доирасида Куала-Лумпурдаги стадионда Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳдан кафолатланган чиқиш учун Туркманистон терма жамоаси Баҳрайнни икки тўп фарқи билан мағлуб этиши керак. Рақибни битта тўп фарқи билан мағлуб этиш ёки ҳатто дуранг ўйнаш ҳам мумкин, аммо Бангладеш билан ўйинда Малайзиянинг очко йўқотишига ишонишга тўғри келади, бу эса жуда шубҳали кўринади.

Осиё Кубоги – 2023 учинчи саралаш босқичида 24 та жамоа тўрттадан олтита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Турнир бир турда ўтказилади. Осиё кубоги Хитойда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ Хитой оғир эпидемиологик вазият туфайли мусобақадан воз кечишга мажбур бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ