Жиззахнинг «Сўғдиёна» ва «Хўжанд» клублари ОФК кубогининг зона финалида майдонга тушади

«Суғдиёна» футболчилари. championat.asia сайти фотосурати

Жиззахнинг «Сўғдиёна» ва «Хўжанд» клублари Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) кубоги гуруҳ босқичида ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллади ва энди турнирнинг зона финалида тўқнаш келишади.

«Е» гуруҳидаги «Сўғдиёна» барча рақибларини мағлуб этиб, максимал очко жамғарган. Жиззахликлар биринчи даврада Қўчқор-Отанинг «Нефтчи» жамоасидан (2:0) кучлироқ бўлган бўлса, иккинчи даврада «Сўғдиёна» Душанбенинг “ЦСКА Помир» жамоасини (3:2) мағлубиятга учратди, учинчи тур да– Ашхобод «Олтин Асир» (3:1)ни енгди . Шу тариқа, «Сўғдиёна»да 9, «Олтин Асир»да 4, «ЦСКА Помир»да 2, «Нефтчи»да 1 очко бор.

«Е» гуруҳи жамоалари иштирокидаги гуруҳ босқичи Душанбе шаҳрида марказлашган форматда бўлиб ўтди.

«Ғ» гуруҳида учта жамоа гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб борди: «Хўжанд», «Ашхобод Копетдог» ва бишкеклик «Дордой». Биринчи турда «Хўжанд» «Копетдоғ»ни мағлуб этган бўлса (3:1), иккинчи даврада «Копетдоғ» «Дордой»дан (1:0) кучли эди.

Гуруҳнинг финал учрашувида «Хўжанд» жамоаси «Дордой» билан тўқнаш келди. Гуруҳдан чиқиш учун тожикистонликларнинг рақибга икки тўп фарқи билан мағлуб бўлмасликлари кифоя қилди, натижада учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Шундай қилиб, Ғ гуруҳидаги якуний таркиб қуйидагича: «Хўжанд» – 4 очко, «Копетдоғ» – 3 очко, «Дордой» – 1 очко.

«Ғ» гуруҳи жамоалари иштирокидаги гуруҳ босқичи Бишкекда марказлашган форматда бўлиб ўтди.

«Хўжанд» ОФК кубоги-2022 марказий зонаси финалида «Сўғдиёна» билан тўқнаш келади. Ўйин ўтказиладиган жой 14 июль куни бўлиб ўтадиган қуръа натижаларига кўра аниқланади.

«Хўжанд»нинг ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги ғалабаси Тожикистоннинг умумий клублар рейтингини оширди, бу эса 2024/2025 йилги мавсумдан бошлаб тўртта клубни Осиё клублари мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини беради. «Хўжанд»нинг навбатдаги ғалабаси Тожикистонга 1+3 квотани кафолатлайди (Чемпионлар лигасида 1 та клуб + ОФК кубогида 3 та клуб).

Ўз навбатида, футбол менежери Алишер Никимбаев ўзининг Телеграм-каналида аниқлик киритишича, «Сўғдиёна»нинг ғалабаси Ўзбекистонга 2024/2025 йилги мавсумдан бошлаб 3+1 квотани кафолатлайди (Чемпионлар лигасида 3 та жамоа + ОФК кубогида 1 клуб). Шу билан бирга, мутахассис бу вақтга қадар турнир формати ўзгартирилмаса, бу содир бўлишини таъкидлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ