Туркманистон президенти Владимир Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Сердар Бердимуҳамедов. arzuw.news сайти фотосурати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Украина раҳбари Владимир Зеленский ва бутун Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Atavatan Turkmenistan хабар берди.

«Ҳурматли президент Сердар Бердимуҳамедов Украина президенти Владимир Зеленскийга ва бутун мамлакат халқига Украина Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади. Фурсатдан фойдаланиб, Туркманистон президенти Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик ва бахт, Украина халқига эса барқарорлик ва фаровонлик тилади», — деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедовнинг украиналикларни Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақидаги хабарлар фақат туркман тилида чоп этилган, гарчи сайт томонидан эълон қилинган деярли барча маълумотлар русча нусхада такрорланган бўлсада.

24 август куни тушга келиб Марказий Осиё республикалари раҳбарларидан фақат Бердимуҳамедовнинг Украина халқига табрик йўллагани ОАВ ёритган ягона хабар бўлди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам Украина халқига табрик йўллади.

2019 йили ўша пайтда Туркманистон раҳбари бўлган Гурбангули Бердимуҳамедов Владимир Зеленскийни Украина президенти этиб сайлангани билан табриклаган эди.

Қозоғистон аҳолиси ҳам украиналикларни Мустақиллик куни билан табриклашга қарор қилди. Олмаотада фаоллар қўлларида Украина байроқларини ушлаб, тинчлик тарафдори бўлган Тарас Шевченко ҳайкали ёнида тўпланишди. Қозоғистондаги Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш штаб-квартираси Мустақиллик куни муносабати билан кашта тикилган (вышиванка) кўйлакларда онлайн югуришни ташкил қилади. Пойга натижасида йиғилган барча маблағлар Черниговдаги ҳаво рейдлари натижасида вайрон бўлган мактаблардан бирини таъмирлашга сарфланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ