Қозоғистон қурол-ёроғ экспортини бир йилга тўхтатади

gov.kz сайти фотосурати

Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтатади. Мамлакат Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди ва у Мудофаа саноати бўйича комиссия томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар беради Бош вазир сайти.

Шундай қилиб, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий маҳсулотлар экспорти 2023 йил август ойи охиригача тўхтатилади.

Шу ой ўрталарида Россиянинг телеграм каналлари Қозоғистоннинг «Техноэкспорт» компанияси томонидан Совет даври ва Россияда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни сотиш бўйича шартнома режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди. Муаллифлар бир вақтнинг ўзида хакерлар томонидан Интернетда жойлаштирилган баъзи махфий ҳужжатларга ишора қилишган. Уларнинг айтишича, 46 миллион долларлик шартнома 2022 йил 16 июлда тузилган. Маълумотларда, шунингдек, қуроллар рўйхати келтирилган — гаубицалар учун снарядлар, миномётлар учун ўқ-дорилар, ракеталар, зирҳли транспорт воситалари ва бошқалар. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги бир неча кундан кейин ушбу маълумотни рад этди.

Бунга жавобан «Рыбарь» Telegram-канали Қозоғистон расмийларининг раддиясини шубҳа остига қўядиган ҳужжатларни (уларнинг келиб чиқишини кўрсатмаган ҳолда) эълон қилди.

19 август куни Сочида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Кремль хабар беришича, музокаралар кун тартибига Россия-Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш, стратегик шериклик ва ҳамкорлик масалалари киритилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида