Ўзбекистонликлар эътиборига «Қирғизфильм» киностудиясида суратга олинган «Сағинбай Манасчи» картинаси ҳавола этилади

"Сағинбай Манасчи" фильми постери. kg.kinoafisha.info сайти фотосурати

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Қирғизфильм» киностудиясида суратга олинган «Сиғинбай Манасчи» фильмининг премераси бўлиб ўтади.

Кинофестивалда режиссёр Аскат Сулаймоновнинг Эрнест Абдижапаров билан биргаликда суратга олинган «Сиғинбай Манасчи» бадиий фильми Қирғизистон киноси кунларини очиб беради. Мазкур фильм намойиши Тошкент шаҳридаги ИИВ Маданият саройида бўлиб ўтади.

Фильм тарихчи ва этнограф Ибрай Абдраҳмонов ҳақида ҳикоя қилади, унга Совет ҳукумати томонидан «Манас» достонини қоғозга тушириш топшириғи берилади. Тўрт йил давомида Ибрай уч ўлчамли трилогиянинг фақат биринчи қисмини ёзиб олишга муваффақ бўлади. Ўша вақтга келиб Қирғизистон мустақилликка эришади ва Абдраҳмонов қилинган ишларни янги ҳукуматга тақдим этиш, моддий рағбатни «Манас» бахшиси Сиғинбай Ўрозбаковни муносиб тақдирлашга сарфлашни ният қилади.

Фильм премьераси Қирғизистоннинг ўзида Тошкентдаги намойишдан бир неча кун олдин, 8 сентябрь куни бўлиб ўтди ва баъзи маҳаллий расмийлар томонидан турлича муносабат билдирилди.

Кинофестиваль доирасида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган бошқа фильмлар, жумладан режиссёр Руслан Анун томонидан суратга олинган «Собитлар даври» (2019) спорт драмаси, Манас Халдаровнинг «Бахт рецепти» (2022) комедияси намойиш этилади.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ