Россия Олий суди ТИУПни террорчи ташкилот деб тан олди

zerkalo.io сайти фотосурати

РФ Олий суди Бош прокуратуранинг Тожикистон Ислом Уйғониш партиясини (ТИУП) террорчи ташкилот деб тан олиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирди. Бу ҳақда РАПСИ агентлиги хабар беради.

Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Бошқа тафсилотлар йўқ.

Бундан буён ТИУПнинг Россия ҳудудида фаолияти тақиқланади.

Олий судга даъво аризаси берилгани шу йилнинг июль ойида маълум бўлганди: Россия Бош прокурори Игорь Краснов бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга хабар берганди. Даъво аризаси Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмоннинг илтимосига биноан берилган.

16 йил давомида ТИУП собиқ СССР ҳудудида расман фаолият юритган ягона диний партия эди. 2015 йили у мамлакат Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назарзода томонидан уюштирилган ҳарбий исённи уюштирганликда айбланган, шундан сўнг Тожикистон Олий суди партияни террорчи-экстремистик ташкилот деб тан олган.

ТИУПнинг кўплаб аъзолари ва тарафдорлари таъқибга учраган, раҳбарият ҳибсга олинган, сиёсий кенгашнинг 14 нафар аъзоси турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, улардан икки нафари Маҳмадали Ҳайит ва Саидумар Ҳусайний умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Партия раҳбари Муҳиддин Кабирий таъқиблардан хавотирга тушиб, мамлакатни тарк этган. Тожикистонда у Жиноят кодексининг 16 моддаси билан айбланиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ