Бишкекнинг Свердловск туман суди суриштирувчи-журналист Болот Темировни гиёҳванд моддаларни сақлаш эпизоди бўйича оқлади, деб хабар беради Kaktus.Media.
Суд биргина ички ишлар ходимларининг кўрсатмаларига таяниб, Темировнинг айби тўғрисидаги далилларни очиқ-ойдин эмаслигини деб тан олди ва иш холисона олиб борилмаган, деган якунга келди. Суд журналистнинг ушбу модда бўйича айбсизлигига қатъий ишонади, деди судя Оқилбек Адимов.
Темиров, шунингдек, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш эпизоди бўйича ҳам оқланган: прокуратура унинг айбини исботлай олмади, бундан ташқари, унинг паспорти фақат 2022 йил апрелида бекор қилинган. Давлат рўйхатидан ўтказиш органлари ходимлари суд залида паспорт қонуний равишда расмийлаштирилганини тасдиқлади.
Журналист икки эпизод бўйича —ID-карта олиш учун ҳарбий гувоҳномани ва паспорт олиш учун вақтинчалик гувоҳномани қалбакилаштиришда айбдор деб топилди. Аммо даъво муддати ўтганлиги сабабли суд унга нисбатан жазо чораларини қўлламади ва Темиров суд залида қўйиб юборилди.
Болот Темировга нисбатан жиноят иши шу йилнинг январь ойида қўзғатилган. 22 январь куни кечқурун полиция ходимлари ва махсус кучлар журналистнинг офисига бостириб киришади. Улар томонидан тинтув ўтказилиб, Т.Темировнинг чўнтагидан 7,79 грамм гашиш моддаси олинади. Болот ва унинг ҳамкасблари гиёҳванд моддалар яширинча ташлаб қўйилгани ва январь ойидаги жиноий иш Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Ташиев қариндошларининг қандай қилиб «нефть магнатлари»га айлангани тўғрисидаги суриштирув ишларига нисбатан қасддан қилинганани таъкидлайдилар.
Давлат айблови Темировни беш йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраган. Адвокатлар жиноят таркиби йўқлиги сабабли журналистни оқлашни талаб қилишган.