Туркманистонда собиқ президент ва унинг онаси номи билан аталган бир қатор қишлоқ ва шаҳарлар номи ўзгартирилди

ГУРБАНГУЛИ БЕРДИМУҲАМЕДОВ. "ХРОНИКА ТУРКМЕНИСТАНА" САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Туркманистонда мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) ва унинг онаси Гурбансолтан эже номи билан аталган бир қатор қишлоқ ва шаҳарлар номи ўзгартирилди. Бу ҳақда «Туркманистон Олтин асри» нашри хабар берди.

Жумладан, Тошҳовуз вилояти Гўрўғли этрапи (туман) даги Сапармурод Ниёзов номидаги қишлоқ Бедиркент, Сапармурод Ниёзов номидаги генгешлик (бирлашган аҳоли пунктлари) Ғаллачи, Сапармурод Ниёзов номидаги этрап ва унинг туғилган шаҳри Шовот деб аталади.

Гурбансолтан эже номидаги этрапнинг Гурбансолтан эже номидаги шаҳрига Андалип номи берилди, этрапнинг ўзи тугатилди. Гурбансолтан эже генгешлик саҳраси номидаги қишлоқ Экетут, Туркманистоннинг биринчи президенти онаси номидаги генгешлик Қизилжағала номига ўзгартирилди.

Туркманистоннинг Болқон вилоятида жойлашган Сердар шаҳри ва этрапи Қизиларват деб ўзгартирилди.

Туркманистоннинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши тўғрисидаги ушбу ва бошқа қарорлар Халқ Маслахати (Халқ Кенгаши, Миллий Генгеш (парламент) палаталаридан бири) йиғилишида эълон қилинди, унга Туркманистоннинг амалдаги президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилади.

Йиғилиш якунлари бўйича жами 30 дан ортиқ қишлоқ ва шаҳарларнинг номларини ўзгартириш ва уларни бекор қилиш таклиф этилди:

👉 олти этрап (Губадағ, Гурбансолтан эже, Фароб, Довлетли, Серҳетабат ва Ўғузхон номидаги);

👉 этрап ҳуқуқига эга бешта шаҳар (Тежен, Гумдаг, Хазар, Сердар, Куняургенч);

👉 шаҳардаги битта этрап (Туркманбоши шаҳридаги Кенар);

👉 иккита қишлоқ (Оқ Буғдай этрапидаги Боғобод ва Хазар шаҳридаги Гарагель);

👉 36 генгешлик.

«Шундай қилиб, Туркманистонда жами 37 та этрап, 6 та этрап ҳуқуқига эга шаҳар, 5 та шаҳар этрапи, 42 та этрапдаги шаҳар, 68 та аҳоли пункти, 469 та генгешлик ва 1690 та қишлоқни қолдиришга қарор қилинди», — дейилади хабарда.

Ҳудудларни оптималлаштириш «мамлакатда барқарор ривожланиш учун мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни, Давлат бюджетидан режали ва мақсадли фойдаланишни, унинг ижроси устидан ўз вақтида назоратни, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатларини таъминлайди, ҳудудларни ривожлантириш, уларнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш ишлаб чиқарувчи кучларни комплекс ривожлантиришга эришиш ва саноатлаштириш даражасини ошириш, йирик замонавий корхоналар барпо этишни таъминлайди. Бу бюджетдан жами 28 миллион манат (расмий курс бўйича 8 миллион доллар ёки қора бозор курси бўйича 1,5 миллион доллар) иқтисод қилишга ёрдам беради, деди молия ва иқтисодиёт вазири Муҳамметгелди Сердаров.

Гурбангули Бердимуҳамедов иқтисод қилинган маблағларни ижтимоий соҳага, мактаб ва болалар боғчалари, соғлиқни сақлаш муассасалари қурилишига йўналтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Халқ маслаҳати раҳбари ўз нутқида вилоят ва этраплар раҳбарларининг аҳоли турмушини яхшилаш борасида олиб бораётган ишлари етарли эмаслигини таъкидлади. Хусусан, пахта йиғим-терими пастлиги, сув таъминотидаги муаммолар ҳал этилмаганини танқид қилиб, раҳбарлар «сустлик ва масъулиятсизликка йўл қўйганини» таъкидлади.

«Ҳар бир ҳокимликда салмоқли ходимлар бор ва уларнинг ҳаммаси бошлиқ бўлишни хоҳлайди. Бинобарин, ҳалол меҳнати билан ҳосил етиштирган ҳар бир деҳқонга, маҳсулот ишлаб чиқараётган ҳар бир ишчига бир қанча бошлиқлар тўғри келади. Шундай қилиб, аслида ишчилардан кўра кўпроқ раҳбарлар мавжуд. Кўп ҳолларда ўзини бошқарувчидек кўрсатган бу куч-овчилар ёрдамдан кўра кўпроқ тўсиқ бўлади. Шу боис, айб раҳбарлар ва ҳокимларда, деган хулосага келдик»,деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

У ҳокимлик фаолиятини ислоҳ қилиш, раҳбарлар сонини минималлаштириш зарурлигини таъкилади.

ℹ️ «Хроника Туркменистана» («Туркманистон хроникалари») нашри Туркманистон Конституциясининг 81-моддасига кўра, Туркманистоннинг маъмурий-ҳудудий бўлинишини ўзгартириш масаласини Халқ Маслаҳати эмас, парламентнинг қуйи палатаси – Межлис ҳал қилишга ҳақли эканига эътибор қаратди

Сердар Бердимуҳамедов 2022 йил мартида отасининг ўрнини эгаллаган эди. Бугун Туркманистон «янги замон қудратли давлатининг тикланиши даврида» яшамоқда. Гурбангули Бердимуҳамедов даврида мамлакат «Буюк тикланиш даври» ва «куч ва бахт даври»ни бошидан кечирганди. 1991 йил октябрдан 2006 йил 21 декабргача ҳукмронлик қилган Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов номи билан боғлиқ давр «Олтин аср» деб аталганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ