Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари Осиё Кубоги – 2023 мусобақасидаги рақибларини билиб олишди

Қуръа ташлаш маросими. ufa.uz сайти фотосурати

26 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги – 2023 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Турнирда 16 та жамоа иштирок этади, қура ташлаш жараёнида ҳар бирида тўртта жамоадан иборат тўрт гуруҳга бўлинган. Қура натижалари қуйидагича:

👉 А гуруҳи: Ўзбекистон, Индонезия, Ироқ, Сурия.

👉 В гуруҳи: Қатар, Австралия, Ветнам, Эрон.

👉 С гуруҳи: Жанубий Корея, Тожикистон, Иордания, Уммон.

👉 D гуруҳи: Саудия Арабистони, Япония, Хитой, Қирғизистон.

Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Ярим финалга чиққан тўртта терма жамоа 2023 йили Индонезияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

1-18 март кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Осиё Кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Футбол бўйича 2023 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги 41-марта, лекин биринчи марта 20 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилади. Илгари мусобақа 19 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида ўтказилган бўлса, Осиё Футбол Конфедерацияси 2023 йилдан бошлаб турнир иштирокчиларининг максимал ёшини 19 ёшдан 20 ёшгача ўзгартиришга қарор қилди, шу муносабат билан турнирнинг ўзи ҳам U-19 Осиё деган номдан U-20 Осиё кубоги номига айлантирилди.

Бу ёш тоифасидаги энг номдор жамоа 12 марта Осиё Кубогини қўлга киритган Жанубий Корея термаси ҳисобланади. Саудия Арабистони қитъанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Марказий Осиё жамоалари орасида 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубокларида энг муваффақиятли иштирок этгани 2008 йилги турнирнинг кумуш медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасидир. Тожикистон терма жамоаси икки марта чорак финалга чиққан. Қирғизистон терма жамоаси мусобақада иккинчи бор иштирок этмоқда. 2006 йилда қирғизистонликлар гуруҳдан чиқа олмагандилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ