Аркадаг полиз экинлари етиштириш мавзусида Гиннеснинг рекордлар китобига муносиб семинар ташкил қилади

Гурбангули Бердимуҳамедов. hronikatm.com сайти фотосурати

Туркманистоннинг Ахал вилояти марказида «Органик полиз маҳсулотлари етиштириш ва унинг атроф-муҳитга қўшган ҳиссаси» мавзуида кенг кўламли семинар бўлиб ўтади. Ташкилотчилар, хусусан, Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш (Халқ Кенгаши – парламент юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ғоясига кўра, тадбир Гиннеснинг рекордлар китобига киради. Бу ҳақда «Нейтрал Туркманистон» газетасига таяниб, Turkmenportal хабар берди.

Семинар очиқ ҳавода ўтказилади, унда Ашхободга рекорд ўрнатиш учун келган 500 нафар эколог иштирок этади. Жаҳон рекордлари бўйича маслаҳатчи Ойдин Туркгуджининг сўзларига кўра, рекорд ўрнатиш танлангани бежиз эмас, чунки «Ахал табиатининг ўзига хослиги, бу ерда деҳқончилик ва боғдорчилик ривожлангани минтақанинг экологик фаровонлигидан далолат беради».

Туркманистонда Гиннес китобига киритилган ўндан ортиқ рекордлар ўрнатилган. 2018 йили Аркадаг оти ўрнидан туриб, тўрт сонияда ўн метрни босиб ўтган. Ўша йили «Энг оммавий велоспорт дарси» Рекордлар китобига киритилган.

2019 йил июнь ойида Ашхобод Олимпия қишлоғида 2019 йил велоспортчилари иштирокида энг узун бир қаторли велопарад бўлиб ўтди. Ўша йилнинг август ойида Туркманбоши шаҳрида «Энг катта экология дарси» ўтказилди, унда уч минг киши қатнашган.

Шунингдек, турли даврларда энг баланд байроқ устуни ва радиоэшиттириш маркази, маданий-кўнгилочар маркази, «Ўғузхон ва ўғиллар» фавворалар мажмуаси ва бошқа бир қанча меъморий бинолар Рекордлар китобига киритилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ