18 декабрь куни Ўш вилоятидаги Кемпиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши норозилик намойишлари ўтказиш натижасида Бишкекдаги 1-СИЗОда сақланаётган фаол Перизат Суранованинг аҳволи жиддий ёмонлашган. Омбудсман Атир Абдраҳматова 1-СИЗО ходимлари Сурановага тиббий ёрдам кўрсатмаётгани юзасидан шикоят билан прокуратурага мурожаат қилишини айтди, деб ёзади Kloop.kg.
«Кеча биз тез ёрдам чақирдик, у келиб текширди. Перизатда қанд жуда паст, иситма ва ҳолсизлик мавжуд. Тез ёрдам шифокори унинг аҳволидан хавотирга тушди, аммо улар касалхонага ётқизишга тўғридан-тўғри кўрсатма йўқлигини айтишди ва қайтиб кетишди. Бугун унинг аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги маълумотдан сўнг, маъмурият тез ёрдам чақиришни рад этди. Биз тез ёрдам чақиришни талаб қиладиган далолатнома тузамиз, аммо рад жавобини оляпмиз. Эртага маъмурият ҳаракатсизлиги устидан [ҳужжатларни] прокуратурага топширамиз», — деди Абдраҳматова. Омбудсман мурожаати акс этган видеони фаол Қосиет Мамирбай Instagramдаги саҳифасида эълон қилди (Meta корпорациясига тегишли мазкур ижтимоий тармоқ Россия Федерациясида экстремистик деб тан олинган).
Ҳуқуқ ҳимоячиси Эркина Мукаш Суранованинг камерадошларига таяниб, фаолнинг сийдигида қон борлиги ва у мустақил ҳаракатлана олмаслигини айтади. Уни бир неча марта замбилда тергов изоляторининг тиббиёт бўлимига олиб кетишган, бироқ «СИЗО шифокорлари тегишли тиббий ёрдам кўрсатишмаган».
17 декабрь куни Перизат Суранова аҳволи оғир эканини маълум қилганди.
«Мунтазам иситма кўтарилмоқда. Ҳаво етишмайди, нафас олиш қийин. Вазиятни оғир деб баҳолайман. 90/60 — 130/90 ишчи босим ҳар доим юқори. Фақат тўрт кун, улардан иккитаси — қуруқ очлик. Туз, аччиқлик таъми + ҳид бор. Ҳарорат ҳар доим 37 даража. Тергов изолятори ҳатто ҳушсиз бўлгандаям тиббий аралашувни рад этмоқда», — деб ёзади Суранова.
18 декабрь куни сиёсий очлик эълон қилган тўрт нафар иштирокчини бориб кўрган Омбудсман ўринбосари Алберт Колоповнинг сўзларига кўра, «деярли барчасининг аҳволи оғир, чарчаган».
«Уларни тергов изолятори шифокорлари кузатиб туришибди. Душанба куни Жазони ижро этиш хизмати шифокорлари келишларини айтишди. Орозайим Нарматованинг ошқозони ва юраги билан боғлиқ муаммолар бор. Улар уни касалхонага ётқизиш ва текшириш кераклигини айтишди. Биз келганимизда Перизат Суранова ухлаб ётганди, у билан гаплаша олмадик», — дея Колоповнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Азаттик» (РФ да хорижий агент сифатида тан олинган «Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати).
19 декабрь куни Нарматова, Суранова ва Али Шабданни Қирғизистон Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази (ҚОММ) ходимлари келиб қўришган. Марказ директори Бактибек Рисбековнинг сўзларига кўра, у мазкур кимсаларни очликни тўхтатишга кўндирмоқчи бўлган, бироқ рад жавобини олган.
«Собиқ депутат Ўрозий Нарматова ва фаол Перизат Суранованинг аҳволи анча ташвиш уйғотади. Али Шабданнинг жисмоний ҳолати ҳам заифлашган. Унинг сўзларига кўра, ошқозон яраси бор. Миллий марказ Орозайим Нарматова ва Перизат Суранованинг аҳволидан хавотирда ва Жазони ижро этиш хизматидан уларнинг касалхонага ётқизишда ёрдам беришни, тиббий назоратни кучайтиришни сўрайди», — дея Рисбековнинг сўзларини келтиради 24.Kg.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ҳукуматининг Кампиробод (Андижон) сув омборини Ўзбекистонга бериш нияти қирғиз халқининг бир қисми орасида норозиликларга сабаб бўлганди. 22 октябрда Бишкекда «Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитаси» тузилиб, унинг аъзолари сув омбор берилишига қарши чиқди. Улар орасида мухолифатчи сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик фаоллари бор.
Эртаси куни кўплаб қўмита аъзоларининг уйлари тинтув қилинди, 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, уларнинг аксарияти икки ойга ҳибсга олинган ҳолда тергов изоляторига жўнатилди. Собиқ депутат Орозайим Нарматова ва фуқаролик фаоли Илгиз Шаменов Россияда ҳибсга олинган ва Қирғизистонга депортация қилинган.
9, 12 ва 13 декабрь кунлари Первомайский туман суди ҳибсга олинганларга нисбатан эҳтиёт чорасини узайтириш масаласини кўриб чиқди ва уларнинг деярли барчасини 20 февралга қадар тергов изоляторида қолдиришга қарор қилди. Бунга жавобан Перизат Суранова, Клара Сооронқулова ва Рита Карасартова сиёсий очлик эълон қилишди. Кейинчалик, Кампир-Обод иши бўйича яна 15 нафар айбланувчининг иши қўшилди, 19 декабрь куни собиқ Бош прокурор ва Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Азимбек Бекназаровнинг ҳам иши кўрила бошланди.
Очлик акцияси иштирокчилари тергов изоляторидан озод этилишини ва уларга нисбатан оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрилгани бўйича иш тўхтатилишини сўрашмоқда, чунки уларнинг фикрича бу ишлар уйдирма ва қалбакиликдан иборат. Улар очлик акциясига шахсан Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиевни сабабчи эканини таъкидлайдилар.