Жапаров кредиторларга «яшил лойиҳалар» эвазига Қирғизистоннинг ташқи қарзинидан воз кечишни таклиф қилди

Садир Жапаров. Қирғизистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров кредиторларга «яшил лойиҳалар»ни амалга оширишда иштирок этиш эвазига мамлакат ташқи қарзини ҳисобдан чиқаришни таклиф қилди.

«Қирғизистон қарздор бўлган давлатлар ва молия институтлари мамлакатдаги энергетика объектлари ва гидроэлектр станцияларини қуришда иштирок этиши мумкин. Биз биргаликда ушбу яшил иқтисодиёт объектларининг очилиш маросида ленталарини кесамиз. Биз биргаликда Қирғизистонда яшил лойиҳаларни амалга оширамиз, бунинг эвазига ташқи қарзларимиздан воз кечилади», — деб ёзади Жапаров (грамматикаси сақланиб қолган) Facebookдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) саҳифасида.

Президентнинг маълум қилишича, ҳозир Қирғизистоннинг ташқи қарзи қарийб 4,2 миллиард долларни ташкил этади, расмийлар уни тўлаш бўйича барча мажбуриятларни тўлиқ бажармоқда, бироқ «ташқи қарзни тўлаш учун ажратилган маблағлар яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилса яхши бўларди».

2030 йилга бориб Қирғизистон ҳукумати буғланиш газлари чиқиндиларини 44 фоизга қисқартиришни, 2050 йилга бориб эса гидроэнергетикани ривожлантириш орқали углерод нейтраллигига эришишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда мамлакатда 50 та кичик ва ўрта ГЭС қурилмоқда.

«Аммо бу етарли эмас. Бизда тайёр инвестиция лойиҳалари мавжуд. Бизда қуввати 1 дан 1000 МВт гача бўлган кичик ва ўрта ГЭСлар қуриш имконияти бор, дарёлар ўзани тайёр», — деди Жапаров.

Унинг эслатишича, ёзда Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бошланган ва у мамлакатдаги энг йирик электр станцияга айланади. Лойиҳада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳам иштирок этади – 2023 йилнинг 6 январида Бишкекда ушбу давлатларнинг энергетика вазирлари тегишли «йўл харитаси»ни имзоладилар.

«Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан Қирғизистонни ҳақиқатан ҳам хорижий давлатларга электр энергияси экспорт қиладиган энергетик мустақил давлат деб аташ мумкин бўлади. Эҳтимол, авваллари бунга кўпроқ эътибор берилганда эди, бугунги кунда ҳавонинг ифлосланиш муаммоси бу қадар кескин бўлмасди. Куз-қиш мавсумида иситиш учун кўпроқ электр энергиясидан фойдаланишимиз мумкин бўларди»,дея тушунтиради Жапаров.

Президент Қирғизистон Республикаси яшил иқтисодиётни ривожлантириш йўлида қатъий йўл тутганини таъкидлаб, мамлакатнинг ташқи қарзини яшил ташаббусларга алмаштириш масаласини фаол бошлашга топшириқ берди.

Қирғизистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил октябрь ҳолатига кўра, мамлакатнинг ташқи қарзи 4,191 миллиард долларни ташкил этади. Мамлакат энг кўп Хитойнинг «Эксимбанк»идан қарздор – 1,757 миллиард доллар, Осиё тараққиёт банки (ОТБ)даги қарзи 629 миллион долларни ташкил этади, Халқаро тараққиёт ассоциациясига (ХТА) — 605 миллион доллар, Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) — 418 миллион доллар қарздор ва ҳоказо.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ