Афғонистон табиий офатларни бошқариш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда қаттиқ совуқ ва қор туфайли ҳалок бўлганлар сони 70 кишига етган. Бу ҳақда 18 январь куни TOLOnews телеканали хабар берди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, қор ёғиши ва совуқ ҳаво туфайли Бодғис, Ғазни, Нимруз, Ғор, Пактика, Ҳирот, Қандаҳор ва Фарёб вилоятларида 70 киши ҳалок бўлган, Пул, Жаузжон ва Сари-Бадғисда эса камида 70 минг бош чорва нобуд бўлган» деди вазирликнинг фавқулодда операциялар маркази раҳбари мулла Абдулла Муҳаммадий (Abdullah Mohammadi).
Афғонистоннинг турли ҳудудларидаги аҳоли бу йил қишнинг совуқлари мисли кўрилмаган даражада қаттиқ бўлганини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, совуқ мавсумда қурбонлар сонининг кўпайишига қашшоқлик ва ишсизлик сабаб бўлган.
«Биз халқаро ҳамжамият, маҳаллий маъмурият ва ҳамкор ташкилотлардан маҳаллий аҳолига ёрдам беришларини сўраймиз. Ҳаво анча совуқ, халқнинг иқтисодий аҳволи жуда оғир», — дедйи Бомиён вилоятида яшовчи Муҳаммад Амин Халилий (Mohammad Amin Khalili) Афғонистон телеканалларидан бирига берган интервьюсида.
«Бундай совуқда иш йўқ, ҳамманинг беш-олти нафар фарзанди бор», — дейди Жоузжон вилоятида яшовчи Биби Гул (Bibi Gul).
«Фарёб вилоятидаги муҳтож оилаларга [гуманитар] ёрдам тарқатишни зудлик билан қайта бошлаш керак», — дейди вилоятда яшовчи Роҳуллоҳ Арман (Rohullah Arman).
Охирги 28 кун ичида улар мамлакатнинг турли ҳудудларида совуқдан жабр кўрган 5 мингга яқин оилага озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёрдамларини тарқатилди, дея хабар беради Табиий офат оқибатларини бартараф этиш вазирлиги вакиллари.