Туркманистонлик футболчининг Роналду ва Салоҳга қараганда тезроқ ҳаракатланиши маълум бўлди

Руслан Мингазов. "Китчи" ФК матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги фотосурати

Гонконг чемпионатининг «Китчи» клубида тўп сураётган Туркманистон терма жамоаси етакчиси Руслан Мингазов турнир аутсайдери «НК U-23» (Гонконг ёшлар жамоаси)га қарши ўйинда 34,8 км/соат тезликка эришган. Бу ҳақда футбол клубининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Учрашув «Китчи» рақибининг 8:0 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. Битта голни Руслан Мингазов асосий вақт тугашига икки дақиқа қолганида пеналтини аниқ амалга оширган.

34,8 км/соат тезликка эришган 31 ёшли Мингазов нафақат учрашувнинг энг тезкор футболчилари, балки дунёнинг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди.

Speedsdb.com порталига кўра, Туркманистон терма жамоаси ярим ҳимоячисини дунёнинг энг тезкор 30 нафар футболчиси қаторига киритиш керак. «Лестер»дан даниялик Виктор Кристиансен (34,7 км/соат) ва «Атлетико Мадрид»дан испаниялик Маркос Ллоренте (34,7 км/соат) нинг тезлиги тахминан шундай.

Агар статистикага ишонилса, Мингазов мисрлик Муҳаммад Салоҳ (33,9 км/соат), инглиз Жейдон Санчо (34,6 км/соат) ва португалиялик Криштиану Роналду (34,2 км/соат) каби таниқли спринтерларни ортда қолдиради.

Қайд этиш лозим, сайёрамизнинг энг тезкор футболчилари рўйхатида ўзбекистонлик «Навбаҳор» футболчиси Жасур Яхшибоев ҳам бор. Унинг кўрсаткичи — 34,1 км / соат.

Speedsdb.com маълумотларига кўра, энг тезкор футболчилар нидерландиялик Свен Ботман (39,2 км/соат), уругвайлик Дарвин Нунес (38,0 км/соат) ва франциялик Килиан Мбаппе (37,9 км/соат) ҳисобланади.

Руслан Мингазов профессионал фаолиятини «Ашхобод» клубида бошлаган, 2008 йили Туркманистон чемпиони бўлган. 2009 йили у Риганинг «Сконто» клубига кўчиб ўтади ва у ерда олти мавсум ўтказади ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритади. 2014 йили у Чехиянинг «Яблонец» жамоасига йўл олади, у билан чемпионат бронзасини қўлга киритиб, икки марта Чехия кубоги финалига чиқади. 2016 йилдан эркин агент сифатида у Праганинг «Славия» клубига ўтади ва Чехия чемпионига айланади. Кейинги мавсумда ижара асосида «Млада Болеслав»да ўйнади.

2018 йил июнь ойида Мингазов «Славия»ни тарк этаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди, аммо футболчи билан шартнома яна бир йилга узайтирилди ва футболчи «Пршибрам»га ижарага юборилди. 2019 йили у кейинчалик банкрот бўлган Павлодарнинг «Иртиш» клубига кўчиб ўтди ва Мингазов Қарағанданинг «Шахтёр» клуби билан шартнома имзолади. 2021 йил февралида у «Атирау Каспи»га кўчиб ўтди, у ерда 2022 йилнинг баҳоригача ўйнади, кейин «Китчи»га йўл олди.

Transfermarkt хабарига кўра, Мингазов Гонконг чемпионатининг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Футболчининг нархи 550 минг еврони ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ