Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси расман толибларга топширилди

Талиблар Афғонистоннинг Эрондаги элчихонасида. Ижтимоий тармоқлардан олинган фотосурат

Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси расман 2021 йил августидан буён Кобулда ҳокимиятни назорат қилиб келаётган «Толибон»* радикал ҳаракати вакилларига топширилди. Толиблар унда 27 февраль кунидан ишлай бошлаган, деб хабар беради TOLOnews телеканали.

Афғонистоннинг собиқ ҳукумати томонидан тайинланган дипломатик миссия аъзолари элчихонани тарк этишган.

«Толибон» етти нафар ходимини Теҳронга ишлаш учун юборган. Уларга Фазл Муҳаммад Ҳаққоний (Fazl Mohammad Haqqani) бошчилик қилади. У элчи мақомига эга эмас, чунки Эрон толиблар ҳукуматини тан олмагани учун унинг лавозими «Афғонистон дипломатик миссиясининг муваққат ишлар вакили (chargés d'affaires) деб аталади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон элчихонаси ходимларининг ўзгаришига мамлакат расмийларининг алоқаси йўқлигини билдирди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги элчихонадаги ўзгаришларни Афғонистоннинг ички масаласи деб атади.

Бундан ташқари, TOLOnews афғон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб,

Афғонистоннинг Истанбулдаги консуллиги ҳам «Толибон» назоратига ўтганини маълум қилди.

Миссияга радикал ҳаракат вакили Гулмат Хон Задран (Gulmat Khan Zadran) бошчилик қилади.

Толиблар бир ярим йилдан бери Афғонистонда назорат ўрнатганига қарамай, уларнинг ҳукуматини дунёнинг ҳеч бир давлати тан олмаган. Бироқ, Афғонистоннинг Россия, Хитой, Туркманистон ва Покистондаги элчихоналари уларнинг назоратига ўтиб улгурди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ