АҚШ Сбербанкнинг собиқ қозоғистонлик «шўъба»сини санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади

vlast.kz сайти фотосурати

АҚШ Молия вазирлиги Россия Сбербанкининг собиқ шўъбаси бўлган Texakabank Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) нинг SDN санкциялар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақдаги хабар 8 март куни вазирлик сайтида эълон қилинди.

Texakabank 1993 йил март ойида Далласда (Техас, АҚШ) ташкил топган бўлиб, ўша йилнинг октябрь ойида Қозоғистон бозорида ишлай бошлаган. 2006 йили Сбербанк Техакабанкнинг 80% улушини сотиб олади ва кредит муассасаси «Сбербанк Казахстан номи билан аталади. 2022 йил март ойида Сбербанк тузилмалари, жумладан, Қозоғистондаги шўъба корхонаси АҚШнинг блокловчи санкциялари остида қолади. Август ойида «Байтерек» миллий бошқарув холдинги Сбербанкнинг шўъба корхонасини сотиб олишини эълон қилди, битим 2 сентябрда ёпилди.

Шундан сўнг, «Қозоғистон Сбербанки» Bereke Bank деб ўзгартирилди ва унинг янги эгаси OFACга санкцияларни бекор қилиш учун ҳужжатларни тақдим этди, чунки кредит муассасаси тўлиқ Қозоғистон компаниясига тегишли бўлганди.

«Барча керакли ҳужжатлар АҚШнинг тегишли органларига топширилди. Қарор, бизнинг тахминларимизга кўра, март ойида қабул қилинади. Бу банкнинг валюта операциялари билан ишлашга қайтиши ва хорижий банклар билан вакиллик муносабатларини тиклаши мумкин, деган маънони англатади», — деб тушунтирди Bereke Bank матбуот хизмати

ℹ️ АҚШ Молия вазирлигининг пресс-релизида Bereke Bank тўрт хил ном остида кўрсатилган: «Россия Сбербанкининг шўъба банки», SB SBERBANK, «Россия Сбербанкининг шўъба банки» ва ТEХАКАВАНК. Энди АҚШнинг блокировкаси ва тармоқ санкциялари ушбу кредит ташкилотига татбиқ этилмайди.

Қайд этиш жоиз, Сбербанк билан битим якунланганидан кўп ўтмай, Bereke Bank раҳбари Қанат Шарлапаев кредит ташкилоти фаолиятини тиклагандан сўнг «молия бозори ўйинчилари орасида рақобатни кучайтириш учун» уни хорижий инвесторга сотиш режасини эълон қилганди.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди