Мозори Шарифдаги журналистлар тадбирида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди

МОЗОРИ ШАРИФДАГИ ТЕРАКТ ОҚИБАТИДА ЯРАЛАНГАН ОДАМЛАР. ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОЛИНГАН ФОТОСУРАТ

11 март куни эрталаб Мозори Шариф шаҳрида (Афғонистон шимолида) журналистлар, маҳаллий расмийлар ва бир неча дин арбоблари иштирок этаётган тадбирда худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар беради.

Тадбир «Тебиян» Эрон маданият марказида бўлиб ўтаётганди. Айни дамда икки киши ҳалок бўлгани, яна 14 киши яралангани маълум бўлди. Яраланганлар орасида Ariana News мухбири Нажиб Фарид ва унинг Pajhwok агентлигидаги ҳамкасби Абдул-Сабур Сирет ҳам бор. TOLOnews телеканали ҳам журналисти жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилувчи «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан содир бўлган воқеалар ҳақида расмий изоҳлар ҳалигача олинмаган. Толибларга қарши гуруҳлардан ҳеч бири ҳали «Тебиян» маданият марказидаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Бундан олдин, 9 март куни «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД)* террорчилик гуруҳининг афғон бўлимига алоқадор худкуш-террорчи Балх вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Мозори Шарифдаги губернатор қароргоҳида ўзини портлатгани хабар қилинганди. Натижада Балх ҳокими Муҳаммад-Довуд Музаммил вафот этган. У 2021 йил августида толиблар ҳокимиятни эгаллаб олганидан сўнг ИШИД террорчилари томонидан ўлдирилган «Толибон» нинг энг юқори мартабали амалдорига айланди.

*Юлдузча билан белгиланган ташкилотлар Россия ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ