Қозоғистонда ўз ватанида «терроризмни оқлаганлик»да гумонланаётган россиялик бир йилга ҳибсга олинди

rbk.ru сайти фотосурати

Қозоғистон суди россиялик анархист фаол Денис Козакни 12 ойга ҳибсга олди, унга қарши ватанида «терроризмни оқлаганлик» айби билан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради «Азаттиқ» («Озодлик» радиосининг минтақавий хизмати, Россияда хорижий агент сифатида тан олинган).

Қайд этилишича, Қозоғистон расмийлари шу йўл билан Москва томонидан халқаро қидирувга берилган 19 ёшли россияликнинг ҳибсдаги муддатини узайтирган. Адвокатлар бу қарорни «муросали» деб аташмоқда, зеро россиялик бу мамлакатда қолиш муддатидан чиқиб кетган ва у ватанига депортация қилиниши керак эди. Бироқ ҳибсга олиш бу тартибни тўхтатиб қўяди ва бунга параллел равишда Қозоғистон Козакнинг унга қочқин мақомини бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқади.

Олмаота полицияси февраль ойи бошида Козакни Қозоғистонда бўлиш шартларини бузгани учун ҳибсга олганди. Маълумки, россияликни Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро бюронинг маҳаллий бўлими адвокатлари ҳимоя қилмоқда.

2022 йил июнь ойида Россиянинг Ростов вилоятида яшовчи Денис Козакга нисбатан интернетда терроризмни омма олдида оқлани учун жиноий иш очилгани маълум бўлди (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2 моддаси 2 қисми). Жиноий таъқибга 2018 йили Архангелск ФХХ вилоят бошқармаси биносида бомба портлатилгани ҳақидаги ижтимоий тармоқдаги изоҳ сабаб бўлган. Портлаш натижасида ҳужумчи воқеа жойида вафот этган, Россия Федерацияси Федерал Хавфсизлик Хизматининг уч ходими яраланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисани теракт сифатида баҳолашган.

Ҳибсга олинган анархист Россияда етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди