Қозоғистон парламентига ўзини-ўзи илгари сурган етти нафар партиясиз номзод депутат бўлиб сайланди

Қозоғистон МСК видеотрансляциясидан кадр

Бир мандатли сайлов округлари бўйича Мажилисга (Қозоғистон парламенти қуйи палатаси) ўзини-ўзи кўрсатган етти нафар партиясиз номзод депутат бўлиб сайланган. Бу ҳақда Informburo 27 март куни парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилган Марказий сайлов комиссиясига таяниб хабар беради.

Ўз сайлов округлари бўйича ғолиб бўлган, ҳеч қандай сиёсий партияга аъзо бўлмаган номзодлар қуйидагилар бўлган:

✅ Даулет Мухаев, Евроосиё миллий университети PhD докторанти;

✅ Ермурат Бапи, «Жамоат позицияси» («ДАТ» лойиҳаси) газетаси бош муҳаррири;

✅ Ерлан Стамбеков, Alacard Petrol Tech МЧЖ бош директори;

✅ Ардак Назаров, Халқаро файтерс спорт клуби директори;

✅ Данияр Каскарауов, «Ер намысы» жамоат уюшмаси президенти;

✅ Абзал Куспан, адвокат;

✅ Темир Кирикбаев, «ЖасНур7»МЧЖ директори.

Бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланган депутатлар учун қолган 22 депутатлик ўринларини партия рўйхатида етакчилик қилаётган Amanat партияси вакиллари эгаллаган.

Якуний натижаларга кўра:

👉 Amanat 53,9% (3,4 миллион овоз) олди ва парламентда 40 та ўринни қўлга киритган;

👉 «Ауил» — 10,9% (693,9 минг овоз) ва саккиз ўрин;

👉 Respublica — 8,59% (547,1 минг овоз) ва олти ўрин;

👉 «Ақ Жол» демократик партияси – 8,41% (535,1 минг овоз) ва олтита ўрин;

👉 Қозоғистон Халқ партияси – 6,80% (423,9 минг овоз) ва беш ўрин;

👉 Миллий социал-демократик партия — 5,20% (331 минг овоз) ва тўрт ўрин.

2,30 фоиз (146,4 минг овоз) олган «Байтак» яшиллар партияси 5 фоизлик чегарадан ўта олмаган.

Сайловчиларнинг 3,9 фоизи – 248,3 минг киши ҳаммага қарши овоз берган.

Жорий йилнинг 19 март куни Мажилис ва маслиҳатлар (кенгашлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари) депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Қозоғистонда сайловчиларнинг 54,19 фоизи иштирок этган, хориждаги дипломатик ваколатхоналарда сайловчиларнинг 72,54 фоизи овоз берган.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди