Россияга параллел импорт туфайли Қирғизистон ва Қозоғистон омборлар тақчиллигига дуч келди

zakupki-digital.ru сайти фотосурати

Россиялик ритейлерлар (чакана сотувчилар) параллел импорт учун қўшни давлатлардан фаол фойдаланаётганлиги сабабли, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистонда омборхоналар тақчиллиги юзага келган. Бу ҳақда логистика соҳасидаги мутахассисларга таяниб, «Коммерсант» хабар беради.

Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2022 йил декабрига келиб, Россия Федерациясига параллел импорт ҳажми 20 миллиард долларга ёки тахминан 2,4 миллион тонна товарларга этган.

Уларнинг аксарияти МДҲ давлатлари орқали ташилади, шу муносабат билан қўшни давлатларда, хусусан Марказий Осиёда омборхоналарга талаб кескин ошган.

NF Group таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россия компанияларининг постсовет мамлакатларидаги омборларга бўлган сўровлари баҳорнинг бошига қадар 40-50 фоизга ошиб, деярли 400 минг квадрат метрга этган.

Бундан ташқари, асосий улуш йирик чакана сотувчиларигасўровларнинг тахминан 80% Wildberries ва Ozonга тўғри келади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистон нашрлари ёзганидек, Wildberries компаниясига Остона ва Олмаота шаҳарларида омборлар ва логопарклар қуриш таклиф қилинган. Аммо параллел импортнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, савдо компаниялари бошқа мамлакатларда: Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистонда янги омборларни қидиришда давом этмоқда.

Маълумки, жорий йил бошида Ozon Бишкекда саралаш маркази ва офисини очган бўлса, февраль ойида Қозоғистонда 10 минг квадрат метрлик комплектация марказини ишга туширган. Буларнинг барчаси чакана сотувчига етказиб бериш муддати ва нархини камайтириш имконини беради, дейди мутахассислар.

Шу билан бирга, Россия компаниялари чет элларда омборларни ташкил этиш бўйича таклифларнинг жиддий этишмаслигига дуч келишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўш ҳудудлар деярли йўқ. Беларусияда 1,6 миллион квадрат метр тайёр объектлардан тахминан 2,8 фоизи бўш, Ўзбекистонда эса бу кўрсатгич — 207 минг квадрат метрнинг 4,5% ташкил этади.

Вазиятни янги объектларни қуриш, шу жумладан россиялик ишлаб чиқувчилар ёрдамида ҳал қилса бўлар эди. Аммо, таъкидланишича, МДҲ мамлакатларида омборлар қуриш учун қулай жойлар унчалик кўп эмас.

Январь ойида қўшни давлатлар, хусусан Қозоғистон орқали параллел импорт россияликларга мамлакатга қарши жорий этилган санкциялар таъсирини камайтиришга ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди. Оммавий ахборот воситалари аниқликлашича, МДҲ орқали Россияга АҚШ, Япония ва Европада ишлаб чиқарилган кўплаб маҳсулотлар — смартфонлардан тортиб автомобилларгача олиб кирилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди