Ўшда Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланган Бобур номидаги драма театри очилди

Ўшдаги Бобур номли Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг очилиш маросими. Қирғизистон ҳукумати сайти фотосурати

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида Бобур номидаги Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг капитал таъмирдан сўнг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди

Маросимда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов ва Ўзбекистондан Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация, шунингдек, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти Бош котиби Султон Раев иштирок этди.

Байсалов ўз нутқида театрни реконструкция қилиш тўғрисида қарор Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 2021 йили Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қабул қилинганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, театр «икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва узоқни кўра билиши туфайли эришилган тарихий яқинлашув ва Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос илиқлик даврида» очилмоқда.

Ўшдаги Бобур театри Алишер Навоий номидаги Тошкент Катта театридан кейинги Марказий Осиёдаги энг қадимий театр ҳисобланади. У 1914 йили ташкил этилган театр тўгарагидан ташкил топган. Қирғизистон Республикаси театр санъати ривожига қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, 2004 йилда театрга академик мақоми берилди.

2010 йилги этник можаролар сабаб бўлган тартибсизликлар вақтида театр вайрон қилинган ва ёқиб юборилган. 2011 йили бино қайта тикланди, жумладан, Япониянинг Қирғизистондаги элчихонаси кўмагида. 2017 йили Ўзбекистон қувур ва стулларни алмаштириш ва томни таъмирлаш учун 50 минг доллар ваъда қилган. Натижада, театрга 30 000 АҚШ доллари миқдорида ёрдам берилган, пул билан эмас, балки либослар ва декорациялар ҳисобига.

2018 йили театр ўзининг юз йиллигини нишонлаши керак эди, бироқ бино таъмирга муҳтож бўлгани учун байрамлар бекор қилинди. Театрни реконструкция қилиш 2021 йил 5 сентябрда бошланган ва 2023 йил апрелида якунланди. Лойиҳа учун Ўзбекистон ҳукумати жами 5 миллион доллар ажратди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди