Қирғизистон президенти матбуот котиби сайёҳларни чўчитадиган «салбий хабарлар»ни ёзмасликка чақирди

Дайирбек Ўрунбеков. today.kg сайти фотосурати

Қирғизистон президенти маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков хорижлик сайёҳларни чўчитиб юбормаслик учун мамлакат аҳолисини «салбий хабарлар»ни чоп этмасликка чақирди. У Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида ватандошларига шу ҳақда мурожаатини жойлаштирди.

Ўринбеков сайёҳлик мавсуми яқин ойларда бошланишини таъкидлади, шунинг учун

«сайёҳларни чўчитувчи салбий маълумотлар ва хабарларни тарқатмаслигимиз керак»,деди у.

Президент матбуот котиби мисол тариқасида Норинда етти яшар қизнинг ўлдирилиши ва Таласдаги чорва бозорида аёвсиз самосуд ҳақидаги хабарларни келтирди. Расмийнинг сўзларига кўра, бундай воқеаларни ўқиб чиққан хорижликлар Қирғизистоннинг бу ҳудудларига боришни исташмаса керак.

Ўринбековнинг қўшимча қилишича, агар ўқувчиларга бахтсиз ҳодиса ёки жиноят ҳақида гапириш керак бўлса, бундай маълумотлар «қирғиз тилида, кичик ҳарфларда ва янгиликларнинг сўнггида ёзилиши» керак.

Мулозим кўпчилик унинг нуқтаи назарига қўшилмаслигини айтди. Айниқса, Ўринбековнинг сўзларига кўра, давлат обрўсига путур етказадиган шов-шув ва маълумотлар билан обуначиларни ўзига жалб қилишни одатга айлантирган блогерлар. Шунга қарамай, у қирғиз халқини мамлакат нуфузини ошириш масаласида бирдам бўлишга ва «салбий нашрлардан» воз кечишга чақирди.

«Туризм ривожланган бошқа мамлакатларда жиноятлар ва бахтсиз ҳодисалар рўй беради, аммо улар жамоатчиликка ошкор этилмайди», — деди мулозим.

«Клооп» нашрининг ёзишича, ўтган йили республика Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров ўсмир қизнинг полициячилар томонидан зўрлангани ҳақидаги воқеани мисол қилиб келтирган ҳолда «ёмон хабарларни» ёзмаслик ғоясини илгари сурган. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, барча оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ёзгач, сайёҳлар Қирғизистонга боришдан бош тортишган.