Марҳум прокурор оиласига 250 минг доллар товон пули тўланиши қирғиз халқининг норозилигига сабаб бўлди

akchabar.kg сайти фотосурати

Қирғизистон ҳукумати ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Жалолобод вилояти Чотқол тумани прокурори Бакирдин Жанузаковнинг оиласига 21,7 миллион сўм (тахминан 250 минг доллар) миқдорида товон пули тўлайди. Катта миқдор нафақат ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари, балки ҳатто Жогорку Кенеш (парламент) депутатларининг ҳам норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади «Клооп» нашри.

Депутат Камила Талиева давлат мактаб қуришга пул топа олмаётган бир пайтда назорат идораси ходимининг ўлими учун катта маблағ ажратаётганидан, чунки «қонун – қонун», эканидан шикоят қилади.

Унинг ҳамкасби Нодира Нарматованинг айтишича, прокуратура ва адлия идоралари қонунни «ўзлари учун роса мослаб» ёзган. Шунинг учун, унинг сўзларига кўра, «прокурор сифатида ўлишни хоҳлайсан киши».

«Мен болаларга компенсация тўланмагани учун улардан кечирим сўрашганини биламан, чунки бюджетда пул йўқ эди. Энди бўлса битта прокурорга 21 миллион сўм тўлаш керак. Ахир, бу мамлакат бюджетиданку. Қонунни ўзгартириш керак», — дея хулоса қилади Нарматова.

Парламент вакили, бундан ташқари, прокурор нафақага чиққанида унга бир марталик йиллик маош тўланишини таъкидлади. Нарматова бу тартибни бекор қилишни таклиф қилди, чунки бу ўқитувчиларга нисбатан адолатсизликдир.

«Ўқитувчи пенсия учун 2-3 минг сўм (тахминан 2,5 минг доллар) олади, кейин миллионлаб сўмлар шунчаки рағбат сифатида кетади. Бу, одатда, тенгликнинг йўқлигидир,дея ғазабланади депутат.

Қарама-қаршиликларга қарамай, Жогорку Кенеш марҳум прокурорнинг оиласига бир марталик тўловни маъқуллади.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларда шу қадар кенг резонансга сабаб бўлдики, республика Бош прокуратураси тушунтириш беришга мажбур бўлди. Назорат органи матбуот хизмати раҳбари Сирожиддин Камолидиновнинг айтишича, «Прокуратура тўғрисида»ги конституциявий қонун асосида марҳумнинг оила аъзолари унинг охирги лавозимдаги ўртача йиллик иш ҳақи бўйича 20 йиллик иш ҳақи миқдорида нафақа олиш ҳуқуқига эгадир.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу норма нафақат Бош прокуратура ходимларига, балки Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, божхона ва солиқ органлари, Жазони ижро этиш хизмати вакилларига ҳам тегишлидир.