Остона суди январь воқеаларида жабрланган қирғиз мусиқачисининг даъвосини қаноатлантиришдан бош тортди

ВИКРАМ РУЗАХУНОВ. RBK.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Остона шаҳрининг Олмаота туман суди 2022 йил январь воқеалари вақтида қозоқ полициясининг ҳаракатларидан жабр кўрган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирмади. Бу ҳақда даъвогар ўзининг Instagramдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) саҳифасида маълум қилди.

Рузахуновнинг таъкидлашича, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги бу ишда айбланувчи сифатида иштирок этган ва суд жараёни 19 май куни якунланган.

Жараён давомида Олмаота полиция департаменти матбуот хизмати бошлиғи Азирбек Салтанат ўтган йил 8 январь куни тўрт нафар маҳбус билан суҳбатлашганини, улар орасида Рузахунов ҳам борлигини тан олган. Шу билан бирга, Салтанат ушбу материални тайёрлашга ким буйруқ берганини эслолмаслигини айтган. Унинг қўшимча қилишича, унга респондентларнинг исмлари айтилмаган. Салтанатнинг сўзларига кўра, у Рузахуновнинг танасида ҳеч қандай тан жароҳати борлигини сезмаган, фақат боғланмаган пойабзал боғичларига эътибор берган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати мусиқачининг интервьюсидаги воқеа вазирликнинг маҳаллий тармоғи орқали узатилганини тасдиқлади ва ёзув «Қозоғистон» телеканалига қандай тушганига жавоб бера олмади.

Рузахунов билан бўлган суҳбатни суратга олишда даъвогар томони Ички ишлар вазирлигининг иштирокини исботлаганига қарамай, суд даъвони тўлиқ қаноатлантирмаслик тўғрисида қарор чиқарган.

Қирғизистонликка юқори органга шикоят қилиш учун ўн кун муҳлат берилган.

Қозоғистондаги тартибсизликлардан сўнг, расмий маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг беш фуқароси қўлга олинган. Улар орасида жазз мусиқачиси Викрам Рузахунов ҳам бўлган. Полиция уни Олмаотадаги намойишларда қатнашиш учун учиб келганини камерада «тан олишга» мажбурлаган. Интернетда тарқалган видеода эркакнинг юзида калтакланганлик излари борлиги анииқ кўзга ташланарди.

Рузахунов атрофидаги вазиятга Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров аралашгач, мусиқачи қўйиб юборилган ва у Бишкекка қайтиб келган. 2022 йил 10 февралда жаззмен Қозоғистон хавфсизлик кучлари томонидан қийноққа солингани ва ўлимдан аранг қутулиб қолгани ҳақида хабар берган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ