Қирғизистонда қидирувда бўлган МДҲ фуқароларини аниқлаш мақсадида шахсни аниқловчи тизим ишга туширилди

today.kg сайти фотосурати

Қирғизистон ҳудудида халқаро қидирувда бўлган МДҲ давлатлари фуқароларини аниқлаш учун юзни таниб олиш тизими ишга туширилди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги республика ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Ички ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, ташқи видеокузатув камералари билан жиҳозланган шахсни аниқлаш тизими 2 июнь куни ишга туширилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўн кунлик иш давомида Ҳамдўстликнинг бошқа давлатларидан келган ҳамкасблари томонидан қидирувда бўлган 57 кишини аниқладилар.

Бу фуқароларнинг барчаси маълумотлар базалари бўйича текширилиб, рўйхатга олинган. Полиция фақат тўрт нафар гумонланувчини қўлга олган, улар орасида россияликлар ва ўзбеклар ҳам бор. Улар одам ўлдиришга суиқасд, экстремистик жиноятлар, безорилик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш учун қидирувга берилган.

Вазирлик таъкидлашича, юзни таниш тизимига катта ҳажмдаги маълумотлар юкланган. Масалан,

Россиянинг ўзи Қирғизистон хавфсизлик кучларига қидирувда бўлган 85 мингдан ортиқ шахс ҳақидаги маълумотларни топширган.

Аммо барибир аниқланган шахсларнинг асосий қисми турли жиноятларда гумон қилинаётган Қирғизистон фуқароларидир: товламачилик ва ўғирликдан тортиб одам ўғирлаш ва бахтсиз ҳодисаларгача. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигида қайд этилганидек, аниқланган фуқароларнинг бир қисми қарийб ўн йил аввал қидирувга берилган.

Бир қатор ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, айнан янги тизим махсус хизматларга Қирғизистон ҳудудида россиялик фаолларни бир неча марта ҳибсга олиш имконини берган. Бундай ҳолатларнинг учтаси эълон қилинди.

8 июнь куни республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 2022 йил март ойида Свердловск вилоятидаги ҳарбий комиссариатга ўт қўйишга уринганликда айбланаётган россиялик фаол Алексей Рожковни уйига олиб кетгани маълум бўлди. Шу билан бирга, россиялик хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса ёмон бўлиши билан қўрқитган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари устидан шикоят қилган.

Бир кундан сўнг МХДҚ ходимлари «Сўл блок» аъзоси Лев Скорякинни дўконга кетаётганида қўлга олишгани хабар қилинганди. РФда у Москва жануби-ғарбий округидаги ФХХ (ФСБ) идораси ёнида «Чекистлар куни муборак» ёзув баннери билан митинг ўтказиш каби безориликда айбланган. Жорий йил бошида уй қамоғида бўлган Скорякин Россияни тарк этган, шундан сўнг у қидирувга берилган.

12 июнь куни «Инсон ҳуқуқлари учун» ҳаракатининг собиқ матбуот котиби россиялик аёл Алена Крилованинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди, у ўз ватанида экстремистик жамиятни ташкил этишда айбланмоқда.

Скорякин ва Криловнинг Россияга депортация қилиниши эҳтимоли бор. Бироқ, маълумки, ҳар икки хориж фуқароси Қирғизистон расмийларидан сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилишган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди